RU

Последние новости

17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  0 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  2 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  5 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  4 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  2 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  7 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4

ОЧЛ. 2-тур рамзий терма жамоаси Новости

ОЧЛ. 2-тур рамзий терма жамоаси

3-4 март кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 2-тур баҳслари бўлиб ўтди.
"Пахтакор" сафарда, "Локомотив" ўз майдонида дуранг натижа қайд этган бўлса, "Бунёдкор" ва "Насаф" бу турда ютқазиб қўйди. Биз эса сайтимиз одатига кўра, 2-турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

ДАРВОЗАБОН
Александр Лобанов ("Пахтакор")



Бу турда "Ал Шабаб" меҳмони бўлган "Пахтакор" 2:2 ҳисобини қайд этди. Гарчи жамоа ўз дарвозасидан иккита тўп ўтказиб юборган бўлса-да, "Пахтакор" посбони Александр Лобанов ўз ишини яхши бажарди. У бир неча бор рақиб футболчилари томонидан берилган зарбаларни қайтаришга муваффақ бўлди.

ҲИМОЯЧИЛАР
Акмал Шораҳмедов ("Бунёдкор")
Егор Кримец ("Пахтакор")
Неманья Яничич ("Локомотив")
Салим Мустафоев ("Локомотив")
Рой Рок ("Насаф")



"Бунёдкор"нинг аввалги ўйинида кўпчилик футболчилар ажралиб турганди, бироқ "Персеполис"га қарши баҳсда Акмал Шораҳмедовдан бошқа ҳеч ким ўз ишини пухта бажара олмади. "Пахтакор" ҳимоячиси Егор Кримецга келсак, у ҳам сафардаги ўйинда ўзини кўрсата олди. Кримец бир вазиятда ҳатто гол уриши ҳам мумкин эди. "Локомотив" ўз майдонида "Фулад"ни енга олмади. Лекин мазкур баҳсда Неманья Яничич билан Салим Мустафоев яхши ҳаракат қилишди. Айниқса, Мустафоев рақиб ўйинчиларига умуман ўйин бермади. "Насаф"нинг янги легионери Рой Рок ҳам тезда жамоа ўйинига киришиб кета олди. У "Ал Аҳли" билан кечган баҳсда яхши ҳаракат қилди.



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Артур Геворкян ("Насаф")
Самир Бекрич ("Бунёдкор")
Кахи Махарадзе ("Пахтакор")
Олег Зотеев ("Локомотив")



Агар Геворкян жарима тўпидан унумли фойдаланмаганида "Насаф"нинг гол уриши амримаҳол эди. Аммо Геворкян томонидан киритилган чиройли гол ҳам "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади. Самир Бекрич эса ҳар ҳолда тузук ўйнаб турганди. То алмаштирилгунга қадар рақиб дарвозаси томон хавф кўпинча шу футболчи томонидан келаётганди. Лекин нима учундир мураббий уни алмаштирди ва ўйин тизгина тўлиқ рақиб қўлига ўтди.



"Пахтакор" сардори Кахи Махарадзе кетма-тет иккинчи ўйинда ҳам гол уришга эришди. Грузиялик футболчи аллақачон "Пахтакор" етакчисига айланиб олди. У ҳар бир учрашувда ўзидан илиқ таассурот қолдиряпти. "Локомотив"даги Олег Зотеевни бошқалардан ажралиб турди деб бўлмайди, фақат унинг ностандарт ҳаракатлари жамоага фойда келтирди дея оламиз.



ҲУЖУМЧИ
Игорь Сергеев ("Пахтакор")

Худди Махарадзе каби Игорь Сергеев ҳам ОЧЛда иккита гол уришнинг уддасидан чиқди. Сафарда "Ал Шабаб" билан кечган ўйинда Сергеев ҳам гол урди, ҳам пенальти ишлади. Қолаверса, рақиб ҳимоячиларини доим саросимага солиб турди. Шу боис уни ҳам 2-тур рамзий
терма жамоасига киритдик.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика