RU

Последние новости

01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10

ОЧЛ: 1094 кундан буён ғалаба қозона олмаётган "Бунёдкор" Новости

ОЧЛ: 1094 кундан буён ғалаба қозона олмаётган "Бунёдкор"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси сўнгги бор ОЧЛ финал босқичида ғалаба қозонганига оз эмас, кўп эмас, бугун 3 йил бўлди.


Бундан 3 йил аввал, 2014 йилнинг 23 апрелида "қалдирғочлар" Қатарда "Ал Жайиш" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалашганди.
Ўшанда жамоани Александр Волков бошқараётганди.

"Бунёдкор"нинг "Ал Жайиш"га урган голларига Сергей Симоненко ва Сардор Рашидов муаллифлик қилишганди.

Шундан сўнг жамоа ҳар йили ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди ва ҳозирча бирорта ҳам ғалабани қўлга кирита олгани йўқ.

"Бунёдкор"нинг ОЧЛ финал босиқичидаги охирги ғалабасини қўлга киритган ўйинда иштирок этган футболчилардан фақатгина Жавлон Иброҳимов таркибда қолган.



ОЧЛ-2014.

23 апрель, 2014 йил.

Гуруҳ босқичи, 6-тур.

"Ал Жайиш" - "Бунёдкор" 1:2

"Abdullah Bin Khalifa" стадиони, 5184 томошабин.

Голлар
: Муҳаммад Мунтари (53) -  Сергей Симоненко (13), Сардор Рашидов (90).

"Ал Жайиш" - Аҳмад Софян, Вагнер Рибейро, Юсуф Муфта (Рами Фаёз, 82), Нилмар (Жеддо, 69), Жирес Кембо Экоко, Сеул Ки, Абдураҳмон Акбар, Али Санад, Муҳаммад Мунтари, Ҳалид Абдулрауф, Сауд Муборак (Деяб Ҳассан, 75).

Бош мураббий: Набил Маълуал.

"Бунёдкор" - Акбар Тўраев, Саҳоб Жўраев (Алибобо Раҳматуллаев, 54), Олег Зотеев, Жавлон Иброҳимов (Сардор Рашидов, 67), Хайрулла Каримов, Баҳодир Пардаев, Александр Пишур, Сергей Симоненко, Сардор Собирхўжаев (Дилшод Жўраев, 76), Акмал Шораҳмедов, Анвар Ғофуров.

Бош мураббий: Александр Волков. 


Ўша йили "Бунёдкор" гуруҳдан чиқиб, нимчорак финалда "Ал Ҳилол"га имкониятни бой берганди.

Шундан кейин "Бунёдкор" ушбу мавсумни қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, қаторасига учинчи йили гуруҳ босқичида қолиб кетмоқда.

Сергей Лушан қўл остида жамоа ОЧЛ финал босқичида ҳозирга қадар 16 учрашув ўтказди ва буларнинг ҳеч бирида ғалаба қозона олгани йўқ.

Лушан фақатгина ОЧЛ гуруҳ босқичига ўтиш, яъни квалификацияда муваффақиятли иштирок этди.

Сергей Лушаннинг ОЧЛ квалификациясидаги натижалари:

3 ўйин, 2 ғалаба ва 1 дуранг.

Дастлабки йилда Тошкентда "Ал Жазира", кейин БААнинг "Ал Шабаб" ҳамда жорий мавсумда Қатарда "Ал Жайиш" жамоалари таслим этилди.


Сергей Лушаннинг ОЧЛ финал босқичидаги кўрсаткичлари:

16 ўйин, 0 ғалаба, 4 дуранг, 12 мағлубият. Тўплар нисбати: 10-27.

"Бунёдкор" 3 йил ичида, яъни 16 учрашувда жами 4 очкони қўлга киритди.


Эртага "Бунёдкор" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Ал Аҳли"га қарши майдонга тушади. Ушбу анти-рекордни тўхтатиш пайти аллақачон етиб келди.

Ишонамиз, эртага "қалдирғочлар" ушбу ёқимсиз серияга барҳам беришади. Жамоа номи, клуб имижи учун ҳам футболчилар ўйнашлари шарт!

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика