RU

Последние новости

08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  0 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  4 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  15 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  22 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

«Обод» БААда «Бейжинг Гоан» билан дуранг ўйнади Новости

«Обод» БААда «Бейжинг Гоан» билан дуранг ўйнади

Хабарингиз бор, олий лиганинг янги вакили «Обод» жамоаси мавсумолди тайёргарлигининг сўнгги босқичини БААнинг Шаржа шаҳрида олиб бормоқда.

Мураббийлар штаби йиғин доирасида асосий эътиборини футболчиларнинг функционал ва жисмоний тайёргарлигини янада ошириш ҳамда таркибга янги жалб этилганларнинг жамоа ўйин услубига мослашиб кетишини таъминлашга қаратишган. Шу мақсадда амирликлардаги йиғин доирасида бир қатор назорат-синов учрашувлари ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Куни кеча Шавкат Абдухўжаев бош мураббийлигидаги «Обод» жамоаси аъзолари ўзлари каби БААда йиғин ташкил этган Хитойнинг машҳур «Бейжинг Гоан» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Яхши биласиз, пекинликлар сафида миллий терма жамоамиз аъзоси Егор Кримец тўп суради. Кескин ва муросасиз курашларга бой кечган баҳсда кучлар тенг келди – 1:1. «Обод» ҳисобига ёзилган тўпни эса рақиб футболчиси ўз дарвозасига киритиб қўйди. Учрашувда пойтахт жамоаси қуйидаги таркибда ҳаракат қилишди:

«Обод» – «Бейжинг Гоан» – 1:1
«Обод»:
Дилшод Ҳамроев, Хуршид Ғиёсов, Жавлон Искандаров, Илхом Комилов, Шерзод Жалилов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шохруз Норхонов, Санжар Тўрақулов, Ғайрат Умиров, Алишер Азизов, Владислав Нуриев.

«Обод» жамоасининг амирликлардаги йиғини 28 февралда якунланади. Шундан сўнг жамоа аъзолари Тошкентга қайтиб келишади ва Ўзбекистон ХХV миллий чемпионатининг 1-тури доирасида «Қўқон-1912»га қарши кечадиган ўйинга тайёргарликни бошлайди.


«Обод» ФК матбуот хизмати

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика