"Обод" 3та ўйиндан буён юта олмаяпти, "Олмалиқ" эса 2 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти
04 ноя 2016 11:33
Новости
"Обод" 3та ўйиндан буён юта олмаяпти, "Олмалиқ" эса 2 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти
Бугун олий лиганинг 28-туридан ўрин олган "Обод" - "Олмалиқ" учрашуви бўлиб ўтади.
"Обод" олий лигада охирги 3та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди. "Сўғдиёна" (1:2) ва "Шўртан"га (0:1) сафарда имконият бой берилган бўлса, ўз майдонида "Машъал"га (0:1) ютқазилди.
Олий лига дебютанти сўнгги бор 1 октябрь куни ўз уйида "Нефтчи" устидан зафар қучган эди.
"Олмалиқ" эса аксинча охирги икки ўйинда ютқазмади ва ўз дарвозасидан гол ҳам олиб чиқмади. Игорь Шквирин шогирдлари "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида тор-мор этишди. Ўтган турда эса жамоа ўз мухлислари қаршисида "Андижон" билан дуранг ўйнади - 0:0.
Эслатиб ўтамиз, "Обод" - "Олмалиқ" учрашуви бугун соат 15:00да бошланади.
Комментарии