Облак: “Вальверде бизни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилди”
13 янв 2020 08:25
Новости
Облак: “Вальверде бизни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилди”
“Атлетико” посбони Испания Суперкубоги финалидан сўнг фиклари билан бўлишди.
“90 дақиқа давомида яхши ўйин кўрсатдик. Аммо бундан ҳеч нарса чиқмади. Пенальтилар сериясига қадар етиб бордик. Аммо бу лотерея. Улар гол урди, биз эса йўқ. Энди бошни баланд кўтариб олға бориш керак. Бундай фолларни кўриш ёқимсиз. Бироқ Феде буни амалга оширди. Биз эса гол ура олмадик. Бу ҳақиқий қизил карточка эди. У шундай қарорга келиб, бизни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилди. “Реал” футболчиларини табриклайман. Улар ғалаба қозонди. Биз эса хафамиз. Ушбу кубокни ютишни хоҳлагандик, лекин омадимиз чопмади”, — дейди Облак.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии