RU

Последние новости

15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  0 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3

Обид Жўрабоев: “Қўқон-1912”га қарши бўлажак ўйинимиз олти очкога тенг бўлади” Новости

Обид Жўрабоев: “Қўқон-1912”га қарши бўлажак ўйинимиз олти очкога тенг бўлади”

"Андижон" - "Қўқон-1912" билан ўйиндан олдин мезбонлар ҳимоячиси Обид Жўрабоев ўз фикрларини билдирди.
- Ҳар икки жамоага ҳам очко жуда муҳим. Қўқонликлар турнир жадвалида энг сўнгги поғонадан жой эгаллаб турибди.

“Андижон” эса аутсайдерлар сафини тарк этиб, юқори ўринларга чиқишга ҳаракат қилмоқда. Шу боис биласизми ҳозирги кунда биринчи навбатда натижа учун ўйнаяпмиз. Кўпроқ очко жамғара олсак, кейин турнир жадвалидаги ўрнимиз ҳам шунга монанд бўлади.  

- Бугунги ўйинга тайёргарлигимиз яхши бўлди. Фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Чунки ўз майдонимизда ишқибозлардан жамоадан фақат уч очко кутади. Лекин рақибимиз ҳам ғалаба учун борини бериши аниқ. Шу боис дербида ҳеч бир клубга осон бўлмайди.

- Рақиб ҳақида нима дейиш мумкин? Тўғри, “Қўқон-1912” ҳам давралар оралиғида таркибда жиддий ўзгаришлар қилди. Шу боис уларнинг бугунги ўйини ҳақида кўп ҳам тасаввурга эга эмасман. Биринчи даврада “Навбаҳор” сафида “Қўқон-1912”га қарши ўйнаганимда ҳимоя чизиғида яхши ўйинчилари бор эди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам рақибни хурмат қиламиз ва ғалаба учун астойдил курашилади.

- “Андижон”га мослашиб кеттим. Биласизми менда қайсидир жамоага бориб қўшилсам, тез киришиб кетишиш хусусияти бор. Бу борада ҳеч муаммо бўлмаган. Андижонда ҳам яхши жамоа шаклланди. Йигитлар билан тил топиша олдик. Муаммо йўқ. Охиригача шундай бўлишини истардим. Аҳиллик бўлса натижа ҳам дуруст бўладида.

- Барчага яхши маълумки, Ўзбекистонда водийлик ишқибозлар пешқадамлик қилади. Биринчи даврада “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилиб, наманганлик мухлисларни қандай эканлигини билдим. Ҳар бир жамоани ўзига яраша мухлиси бўлади. Лекин андижонлик ишқибозларни бунақа деб ўйламагандим. “Пахтакор”га ўйинда стадионда бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаш билан бирга жуда чиройли муҳитни ташкил этиб беришди. Аслида ҳам футбол мухлислар учун ўйналади. Андижонлик мухлисларнинг қанчалик жонкуярлигини энди кўриб биляпман. Умид қиламанки бугунги учрашувда ҳам уларни хурсанд қиламиз. Ишқибозлар ҳам бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб, етарлича руҳлантира олади, - дейди футболчи.

"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика