Обид Ҳакимов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"
18 апр 2016 15:25
Новости
Обид Ҳакимов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"
Ўзбекистон Биринчилигининг 3-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Ғиждувон" жамоалари ўртасидаги беллашув олдидан мезбонлар ҳимоячиси Обид Ҳакимовнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Жамоа деярли янгилангани боис, футболчиларнинг майдонда бир-бирларини тушуниб олишлари қийин кечди. Бу Ўзбекистон Кубоги ва чемпионатнинг илк ўйинида ўз натижасини кўрсатди. Ҳозир ҳаммаси жойида. "Ғиждувон" яхши жамоа. Улар буни дастлабки икки турда 4 очко олиб исботлашди. Биз рақибни ҳурмат қиламиз, лекин учрашувда ғалаба учун ўйнаймиз. Сабаби, энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Олдимизга олий лигага чиқиш вазифаси қўйилган экан, ҳеч бир ўйинда очко йўқотмаслигимиз зарур. Бугун ўз майдонимиздаги илк учрашувимизни ўтказамиз. Табиийки, ғалаба учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Бизни бундан бошқаси қониқтирмайди, - дейди Ҳакимов.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии