RU

Последние новости

14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  0 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  9 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  19 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  24 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3

ОАВ: "Марсель" 2023 йилнинг ёзига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди Новости

ОАВ: "Марсель" 2023 йилнинг ёзига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди

Бунга ярим ҳимоячи Папа Гуйе айбдор.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Франциянинг "Марсель" клубига кейинги икки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қарор жорий йилнинг ёзида кучга киради. "Марсель" бу қарор устидан Спорт арбитраж суди (CAS)га шикоят қилмоқчи.

Жума куни "Марсель"нинг сенегаллик ярим ҳимоячиси Папа Гуйе миллий терма жамоасининг Африка Миллатлар кубоги 2-тури доирасидаги Гвинея термасига (0:0) қарши ўйин учун қайдномасига киритилмади. ФИФА унинг 2020 йилдаги трансфери бўйича текширув ўтказмоқда, шу боис футболчи дисквалификация қилинган. 

Гап шундаки, Гуйе эркин агент сифатида "Уотфорд" билан беш йиллик шартнома имзоган. Аммо 17 соатдан кейин у "Марсель"га сотилди.

"Марсель"га Англия клубига товон пули сифатида 2,5 миллион евро тўлаши тушунтирилди, аммо "Уотфорд" CAS га мурожаат қилади, чунки улар 10 миллион евро олишни кутмоқда.

2022 йилнинг ёзида кучга кирадиган қарор жорий қишки трансфер ойнасига таъсир қилмайди. Шунинг учун "Марсель" Конго ДР ҳужумчиси Седрик Бакамбуни рўйхатдан ўтказа олди.

22 ёшли Гуйе жорий мавсумда "Марсель" сафида 22 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилди. "Марсель" Франция чемпионати 19 туридан кейин 36 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика