"Ньюкасл" мураббийи: "Биз ўзимизга ишонамиз ва ҳар қандай чақириққа тайёрмиз"
26 дек 2022 10:20
Новости
"Ньюкасл" мураббийи: "Биз ўзимизга ишонамиз ва ҳар қандай чақириққа тайёрмиз"
"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау жамоасининг АПЛда кучли тўртликка кириш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Ҳаммаси ўз қўлимизда. Мени олдиндан барчасига шай эканлигимиз қувонтиряпти. Жамоа турли услубларда ўйнашга тайёр ва мен фақат схемани назарда тутганим йўқ. Мавсумнинг иккинчи қисми қийинроқ ўтишига шубҳам йўқ, лекин бу нормал ҳолат. Биз ўзимизга ишонамиз ва бу қийинчиликни ўз зиммамизга олишга тайёрмиз", – деди Хау.
Эслатиб ўтамиз, "Ньюкасл" АПЛ мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди ва бугун сафарда "Лестер"га қарши ўйнайди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии