"Ньюкасл" Англия терма жамоаси форварди учун 35 млн евро тўлашга тайёр
13 мая 2022 12:33
Новости
"Ньюкасл" Англия терма жамоаси форварди учун 35 млн евро тўлашга тайёр
"Ньюкасл" раҳбарлари "Эвертон" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюин учун катта пул сарфлашга тайёрлар.
Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, клуб 25 ёшли англиялик футболчи учун 35 миллион евро атрофида тўлашга тайёр.
Қайд этиш керакки, форварднинг хизматларига шунингдек француз Александр Ляказеттга эҳтимолий ўринбосар излаётган Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам жуда қизиқмоқда.
Калверт-Льюин жорий мавсум АПЛ доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии