RU

Последние новости

21:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  0 21:10Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  1 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  12 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   12 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  7 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  9 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2

Нурлибоев ва Гусейнов "НБУ-Осиё"да Новости

Нурлибоев ва Гусейнов "НБУ-Осиё"да

Биринчи лиганинг доимий иштирокчиларидан бири "НБУ-Осиё" иккинчи босқич ўйинларига пухта тайёргарлик кўрмоқда.
Мухтор Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар штаби айни пайтда бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказмоқда. Шунингдек "банкирлар" кун-ора ўртоқлик ўйинларини ҳам ташкил этишмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, жамоа йиғинига энг сўнггилардан бўлиб, Фаррух Нурлибоев ва Жавлон Гусейнов қўшилишган. Ўқувчиларимизга яхши маълумки, биринчи даврани "Олмалиқ"да ўтказган Нурилибоев бундан олдин "Қизилқум" машғулотларида ҳам иштирок этганди.

Гусейнов эса "Нефтчи"ни тарк этганидан сўнг, маълум муддат "Шўртан" йиғинида бўлиб қайтди. Ҳозирча бу футболчиларнинг "НБУ-Осиё"да қолиши аниқ эмас. Бу футболчилардан ташқари яна иккинчи лига жамоаларидан келган бир қатор футболчилар ҳам машғулотларда иштирок этишмоқда. Жамоа расмийларининг сайтимизга маълум қилишича, эртага Тошкентда "Хоразм" билан синов-назорат баҳси ўтказилади. Айнан ушбу ўйиндан сўнг, янги футболчиларнинг тақдирига ойдинлик киритилади.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика