RU

Последние новости

08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  0 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  15 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  3

Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамов ўйиндан олдин "Пахтакор" чемпионликни бизнинг майдонда нишонлашига йўл қўймаслигимизни айтди" Новости

Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамов ўйиндан олдин "Пахтакор" чемпионликни бизнинг майдонда нишонлашига йўл қўймаслигимизни айтди"

Coca Cola Суперлиганинг 18-турдан ўрин олган қолдирилган учрашувида "Бунёдкор" "Пахтакор"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур учрашувда мезбонларнинг икки голига Нурилло Тўхтасинов муаллифлик қилди ва баҳс қаҳрамони бўлди. Ўйиндан сўнг ярим ҳимоячига бир нечта саволлар билан юзландик.

- Ғалаба билан табриклаймиз. Учрашувдан олдин аксарият футбол ишқибозлари "Пахтакор"нинг имкониятларини юқори баҳолаган эди. Аммо, "Бунёдкор" бу тахминларни йўққа чиқарди ва кучли рақиб устидан ғалаба қозонди...

-  Табрик учун раҳмат. "Пахтакор"га қарши учрашувга муносиб тайёргарлик кўрдик. Вадим Абрамов бизга  ўзимизнинг ўйинни ўйнасак ва ўз кучимизга ишонсак ғалаба қозонишимиз , биз бу жамоани ўтган йили ҳам ютганмиз бу йил ҳам ютишимиз мумкинлигини таъкидлади.  

- Бу йил ўйинингизда катта ўсиш кузатилди. Узоқ масофадан ажойиб голлар урмоқдасиз. Буларнинг бари машғулотлар  самарасими?

- Албатта, машғулотларда ҳам узоқ масофадан кўп зарба бериш устида ишлаймиз. Қайсидир маънода мураббийимизнинг кўрсатмаси сабаб дейишим ҳам мумкин. Кўпроқ марказда ҳаракат қилиб зарба йўллашимни талаб қиладилар.

- "Бунёдкор" жорий мавсумда етакчи жамоаларга қарши икки ҳисса куч билан тўп тепаётганини кўрмоқдамиз...

- Вадим Карленович "Пахтакор" бизнинг майдондан чемпион сифатида чиқиб кетмаслигини тушунтирди. Жамоадаги барча футболчилар бор кучи билан тўп тепди. 


- Жамоада назарий жиҳатдан совринли ўринлар учун имконият сақланиб қолинган. Шунингдек Ўзбекистон кубоги ҳам олдинда кутиб турибди...

- Худо хоҳласа Ўзбекистон кубогида яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. 

- Кеча учрашувда футбол муҳитини яратишда мухлислар ҳам катта ҳисса қўшишди. Менимча, бу йил "Бунёдкор" стадионида бундай ҳиссиётлар, вазиятларга бой ўйин ҳали бўлмаган эди...

- Ҳа, мухлисларимизга шунчалик келиб бизни қўллаб-қувватлашгани учун рахмат айтиб қоламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика