RU

Последние новости

13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  9 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15

Нурилло Тўхтасинов: “Жанубий Корея билан Осиё чемпионатида қандай ўйнаймиз? Ҳамма нарса бўлиши мумкин” Новости

Нурилло Тўхтасинов: “Жанубий Корея билан Осиё чемпионатида қандай ўйнаймиз? Ҳамма нарса бўлиши мумкин”

ФИФА кунлари муносабати билан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда мазкур юрт ОТЖ билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Дастлабки баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса, иккинчи учрашувда ҳамюртларимиз Кореялик тенгқурларидан устун келди. Ортда қолган навбатдаги йиғин ҳусусида “Бунёдкор” жамоаси аъзоси Нурилло Тўхтасинов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Жанубий Кореяга қарши кечган ўйинлар ҳақида фикр ва мулоҳазаларингиз...Сизнингча икки жамоа тўлиқ куч билан ҳаракатландими?

- Асосий мақсадимиз ўйинимизни тўғри йўлга қўйиб, уни янада шакллантириш эди. Шунинг учун иложи борича мураббийимизнинг кўрсатмалари асосида ҳаракат қилдик.

- Биринчи учрашувдан сўнг Любинко Друлович қўшимча равишда яна қандай кўрсатмалар берди?

- Стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш кераклигини тушунтирди.

- Биласиз, кореяликлар билан осиё чемпионатида бир гуруҳдан ўрин олганмиз. Бу икки ўйиннга қарайдиган бўлсак, қитъа мусобақасида уларга қарши қандай ўйин кўрсатшимиз мумкин?

- Ҳамма нарса рўй бериши ҳеч гап эмас. Вазиятдан келиб чиқиб иш тутамиз.

- Аввалги турнирда уларни ярим финалда йирик, 4:1 ҳисобда мағлуб этганмиз. Ушбу сценарийни яна такрорлай оламизми?

- Бу сафар ўртага Олимпиада йўлланмаси қўйилган. Демак, масъулияти катта бўлган мусобақада икки терма жамоа ҳам борини бериб тўп тепади.

- Кореяликлар марказда тўпни эгаллаб тезкор ҳужумларни уюштирди, аксарият ҳолларда улар яккакурашларда ҳам устун келди. Балки йиғинга қўшилмаган Остон Ўрунов, Хожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниевни ўрни билингандир?

- Жамоамиз аҳил ва иноқ. Агарда улар ҳам қўшилса, биз янада кучаямиз.


Абдулазиз суҳбатлашди


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика