RU

Последние новости

23:01ЕЧЛ. "Барселона" – "Интер". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  1 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  2 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  2 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  6 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:35Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки" (онлайн ҳисоб)  37 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  18 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1

Нуралиев: Ўзбекистон янги маррани забт эта олади Новости

Нуралиев: Ўзбекистон янги маррани забт эта олади

Ўсмирлар ўртасида БАА да бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ҳам яқинлашмоқда. ФИФА расмий сайти Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевдан интервью олди. Қуйида FIFA.com сайтида берилган мақола билан танишишингиз мумкин.

Кўпчилик Осиё жамоалари учун ФИФА мусобақаларида гуруҳ босқичидан ўтиш катта натижа ҳисобланади, чорак финални эса айтмаса ҳам бўлади. Аммо ўзбекистонлик ёшлар икки бор чорак финалга чиқиб, жаҳон миқиёсида кураша олишларини исботлашди. 


Икки йил аввал тезкор Ўзбекистон жамоаси Мексикада ФИФАнинг 17 ёшгача футболчилар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатини шашт билан забт этди. Дебютант жамоа кучли саккизликка кира олди ва финалда ўйнаган Уругвайга 2:0 ҳисобида мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди. Яқинда эса Марказий Осиёликлар ФИФАнинг 20 ёшгача футболчилар ўртасида ўтказилган  Жаҳон чемпионатида маҳорат кўрсатишди ва Янги Зеландия, Греция каби жамоаларни ортда қолдириб чорак финалда ўйнашди. Бутунжаҳон мусобақада иккинчи бор қатнашиш имкониятини қўлга киритган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи янги марраларни забт этишга эътиборини жам қилган.

“Бизнинг аввалги жамоамиз Мексика 2011 да анча яхши иштирок этди”, - деди Нуралиев FIFA.com сайтига. “Ва биз ўша мувафақиятни яхшилашга харакат қиламиз. Ёшлар терма жамоамизнинг Туркия 2013 даги ажойиб ўйинлари нафақат бизга, балки барча ёшдаги терма жамоаларимизга илҳом бахш этди. Биз ўзимизга ишонамиз ва мақсадимизга эришишга қодирмиз”.

Рўҳий куч
Нуралиевнинг ишончи, унинг шогирдлари сентябр ойида Осиё чемпионатидаги тарихий мувафақиятга эришганини ҳисобга олса асоссиз эмаслиги аён бўлади. Хитой билан дуранг ўйнаб қийинчилик билан гуруҳдан чиқишига қарамасдан, улар чорак финалда Жанубий кореяни мағлуб этишди ва Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди. Финалда улар Японияни мағлуб этиб ўзлари учун биринчи қитъа чемпионлигига эришишди.

Мусобақа давомида улар, гуруҳда Хиндистонни ва ярим финалда Эронни кичик фарқ билан, иккала Кореяни шунингдек Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб жуда қатъиятли ва матонатли жамоа сифатида таассурот қолдиришди.

"Бизда руҳшунос мураббий бор, у жамоа руҳиятига маъсул”, - тушунтирди Нуралиев. “Бошқа мураббийлар, машғулотлар давомида футболчилар онгига жанговор руҳиятни сингдиришга ёрдам беришади. Ва биз болалардан ўзига ишонч билан ўйнашни талаб қиламиз”.

"Футболчилар Осиё чемпионатида катта босимга дуч келишди. Биз гуруҳ босқичида рақибларимизга қарши кўплаб имкониятларни кўкка совурдик ва футболчилар ўзларини энг зўр ўйинларини намойиш эта олишмади. Аммо Жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилганимиздан сўнг мен болаларга хотиржам бўлишни айтдим, ва улар буни бажаришди. Умид қиламанки, шогирдларим Жаҳон чемпионатида ҳам шундай ўйнашда давом этишади. Улар мамлакатимизнинг энг истеъдодли футболчилари, ва буни улар исботлашмоқчи".

Асосий футболчилар
Бутун ўзбек жамоаси ажойиб ўйнаган бўлишига қарамасдан дарвозабон Сарвар Каримов ўз ўрнида қаҳрамонлик кўрсатиб бор эътиборни ўзига қаратди. Дастлабки икки учрашувда захирада ўтирган Тошкентнинг Локомотив клуби дарвозабони Сурияга қарши ўйинда майдонга тушди, ва турнир охиригача асосий дарвозабон бўлиб қолди. Катта эҳтимол билан у Жанубий Корея ва Японияга қарши ҳаяжонли пенальтилар сериясида ҳал қилувчи ролни ижро этди.  “У саралашда яхши харакат қилди ва энди у бизнинг биринчи рақамли дарвозабонимиз”, - деди бош мураббий.

Худди Каримов сингари ҳужумчи Акобир Тўраев ҳам мусобақада заҳирадан майдонга тушди ва Жанубий Корея ҳамда Японияга қарши жуда муҳим ўйинларда ҳисобни тенглаштирувчи голларни киритди.

"Биз Осиё чемпионатини бошлаганимизда Тўраев асосий ўйинчимиз эмасди. Аммо мен унинг машғулотлардаги харакатларидан нимага қодирлигини билардим. Биз уни плей-оф босқичига асраб қўйгандик ва у ўзининг гол уриш қобилиятини кўрсатди. Агар шу ўйнини сақлаб қолса у албатта асосий таркибга киради".

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик давом этмоқда. Июль ва Август ойларида Нуралиев шогирдлари маҳаллий биринчи лига вакиллари ҳамда бошқа бир Жаҳон чемпиони йўлланмасини қўлга киритган Эрон ўсмирлар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинларини ўтказишади.

Жаҳон чемпионати ҳақидаги ўйлар фикрини тарк этмаётганига қарамай, бош мураббий шунингдек узоқ муддатли мақсадларни ҳам эсда тутиб турибди. “Барчамиз бор кучимизни бериб ажойиб натижа – Жаҳон чемпионати финалига чиқишни хоҳлаяпмиз,” – деди у. “Аммо бизнинг асосий, узоқ муддатли мақсадимиз – бу ушбу футболчиларни келгусида миллий терма жамоамизга тайёрлаш. Улар бизнинг келажагимиз вакиллари”.

Қобилжон Бабаев таржимаси

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика