Нукус шаҳрида пляж футболи бўйича ОФКнинг халқаро ўқув-курслари старт олди
25 мая 2017 16:08
Новости
Нукус шаҳрида пляж футболи бўйича ОФКнинг халқаро ўқув-курслари старт олди
Бугун, 25 май куни Нукус шаҳрида пляж футболи бўйича ОФКнинг «Level 1» сертификати учун халқаро ўқув-курслари старт олди. Биринчи бор ўтказилаётган мазкур курсларда Қорақалпоғистон Республикасидан жами 19 мураббий иштирок этмоқда.
Уммонлик Толиб Ҳилол ал-Танавий ўқув-курсларини олиб бормоқда. Унга ЎФФ техник директори Шавкат Имомов ассистентлик қилаётган бўлса, координатор вазифаси Қопақалпоғистон Республикаси футбол фередацияси мутахассис Жалимов Онграбайга юклатилди.
Ушбу ўқув-курслар давомида қатнашчиларнинг назарий ва амалий билими оширилади. Ўқув-курслар якунида имтиҳон топшириб, ундан муваффақиятли ўтган қатнашчилар пляж футболи бўйича ОФКнинг «Level 1» ва ЎФФ лицензиясига эга бўлади.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии