RU

Последние новости

11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  2 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  1 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  3 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  8 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  20 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1

Нотўғри четлатиш ва қоидабузарликдан кейин урилган гол. Суперлиганинг 4-турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйди? Новости

Нотўғри четлатиш ва қоидабузарликдан кейин урилган гол. Суперлиганинг 4-турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйди?

Энг баҳсли эпизодларни таҳлил қиламиз.

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали муаллифи) Суперлиганинг 4-тур ўйинларидаги баҳсли ҳолатларни кўриб чиқди.


"Бухоро" - "Бунёдкор"

Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлайман, ВАР вазиятга нотўғри аралашди. "Бухоро" футболчиси тўпга ўйнаш имкониятига эга эди, лекин бу имкониятдан фойдаланмади ва тўп ёнидан "елдай учиб", "Бунёдкор" футболчиси билан тўқнашувга ўзи сабабчи бўлди. Бу вазиятда қоида бузилиши йўқ, шу боис пенальти белгиланиши керак эмас.

ВИДЕО


"Сурхон" - "Қўқон-1912"

Менинг фикримча, бу қўполлик учун четлатиш эмас, балки сариқ карточка кўрсатилиши лозим. "Қўқон-1912" ўйинчиси чиндан ҳам рақибига қўл билан зарба берган, лекин бу ҳаракатда зарба кучи ва аниқ мўлжал етишмайди. ВАР учун ҳам бу аралашишга лойиқ ҳолат эмас, чунки қизил карточка берилиши учун юқорида санаб ўтилган мезонлар етарли эмас.

ВИДЕО


"Сурхон" - "Қўқон-1912"

Бу ерда четлатиш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. "Қўқон-1912" жамоаси ўйинчиси қўпол ўйнаяпти, контакт даражаси анча юқори, юқоридан пастга ҳаракат мавжуд. Бу вазиятда қоидабузар контакт оқибатларини юмшатишга уринилмаган, қоидабузар футболчи оёғини тортиб олишга ёки ҳеч бўлмаганда уни букишга ҳаракат қилмаган. Шундан сўнг, камида бир нафар ўйинчи ("Қўқон-1912"нинг 11-рақамли футболчиси) спорт хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун сариқ карточкага лойиқ – у ҳакам билан жуда кескин тарзда баҳслашди.

ВИДЕО


"Шўртан" - "Насаф"

"Насаф"нинг голи нотўғри ҳисобга олинди. Голга айланган зарбадан бир неча сония олдин меҳмон жамоаси ўйинчиси қўпол ҳаракат қилди. Бу ерда орқадан туртиш ҳолати содир этилганди, бундан ташқари, у "Шўртан"нинг ҳужумини тўхтатмоқчи экани яққол кўриниб турганди. Бу ҳолатда сариқ карточка кўрсатиш шарт эмас. ВАР эпизодга аралашиб, дарвоза ишғол қилинишидан олдин қоида бузилганлигини кўрсатиши мумкин эди.

ВИДЕО


"Шўртан" - "Насаф"

Ҳакамнинг "Насаф" дарвозасига пенальти белгилаш қарорини қўллаб-қувватлайман. Меҳмон жамоа ҳимоячисининг ҳаракатлари тўпга эмас, балки тўпни олдинга йўналтириб ўтиб кетмоқчи бўлган рақибига қаратилган. У қўлини рақиб ҳужумчисининг юзига бироз чўзган ҳолда атайин у томон югурган. Бу ҳолат эҳтиётсиз фол бўлиб, сариқ карточка билан жазоланиши керак.

ВИДЕО


"Андижон" - "Машъал"

Тўпнинг қаерга теккани ҳақида тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун қўшимча ракурслар етишмайди. Бироқ, менинг фикримча, бу ҳолатда тўп "Андижон" ҳимоячисининг қўлига эмас, балки кўкрагига тегди, акс ҳолда тўп бироз бошқа томонга сапчиган бўларди. Ўйинни давом эттириш тўғрисидаги қарор тўғри бўлди.

ВИДЕО


ОКМК – "Динамо"

Жарима майдонида оддий кураш юз берди. "Динамо" ҳужумчиси билан ОКМК ҳимоячиси ўртасида арзимас тўқнашув содир бўлди. Бундай ҳолатларда пенальти белгиланмаслиги керак, ВАР ҳам тўғри қарор қабул қилиб, вазиятга аралашмади.

ВИДЕО


ОКМК – "Динамо"

ОКМК ҳимоячисининг қўпол ҳаракати ҳам қўпол ўйин, ҳам рақибнинг истиқболли ҳужумини тўхтатиш ҳисобланади. Бунда ортиқча тажовузкорлик, кучли зарба ва "Динамо" ўйинчисига жароҳат етказиш мақсади мавжуд эмас. Шунинг учун бу ҳолатда сариқ карточка бериш кифоя.

ВАР эпизодга аралашди, чунки у мазкур вазиятни гол уриш учун аниқ имкониятдан маҳрум қилиш деб ҳисоблаган бўлиши мумкин. Аммо бу ерда дарвозагача масофа узоқ, ОКМКнинг иккинчи ҳимоячиси ҳам яқин турган эди. Ҳакам дастлабки қарорини ўзгаришсиз қолдириб, тўғри иш қилди.

ВИДЕО


Шу тариқа, Суперлиганинг 4-турида ҳакамлар иккита хатога йўл қўйишди: "Қўқон-1912"нинг биринчи четлатилиши ҳамда "Насаф"нинг голи.

Рейтинг: +3   

Комментарии

+1   
08 апр 15:01:54
Saidjahon
ОКМК-Динамо уйинидаги туп Динамо уйинчисини кулига теккан вазият нима булди?
   
08 апр 17:56:35
Damas Chevrolet
Тотализаторга тикилган уйинлар мухокама килинмийди. окмк динамо
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика