RU

Последние новости

17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  0 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  2 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  5 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  33 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0

Носир Отақўзиев: "Бу йилги "Ҳоким кубоги" мусобақасида 4 та давлатдан футбол клублари қатнашиши кутилмоқда" Новости

Носир Отақўзиев: "Бу йилги "Ҳоким кубоги" мусобақасида 4 та давлатдан футбол клублари қатнашиши кутилмоқда"

Барчангизга маълум, ҳар йили қишки танаффуслар вақтида Фарғонада "Ҳоким кубоги" халқаро футбол мусобақаси ўтказиб келинади.

Бир неча йиллардан буён ташкиллаб келинаётгани боис ушбу мусобақа водийда яхши анъанага айланиб улгурган. Сайтимиз мухбири яқин кунлар ичида бошланиши кутилаётган мазкур мусобақа тафсилотлари юзасидан Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев билан суҳбатлашди.

- Носир ака, "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақаси қайси саналарда ўтказилиши режалаштирилмоқда?

- Вилоятимиз ҳокими Хайрулла Ҳайитбаевич Бозоровнинг топшириқлари ва алоҳида эътиборлари билан бу йилги "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасини янада кўтаринки руҳда ташкил этишни мақсад қилганмиз. Турнир 24 январдан бошланади ва 5 февраль кунигача давом этади. Айни шу саналар давомида Фарғонада катта футбол муҳити ҳукмрон бўлади.

- Кузатиб келамиз, "Ҳоким кубоги" мусобақасида бутун Республикамиз бўйлаб футбол клублари мунтазам қатнашиб келишади. Шунингдек, ушбу мусобақада хориж клубларининг иштироки яхши анъанага айланган. Бу йилги мусобақада ҳам атрофдан ва хориждан келиб қатнашадиган клублар борми?

- Тўғри айтдингиз, "Ҳоким кубоги" мусобақасида водий жамоаларидан ташқари Республикамизнинг турли худудларидан футбол клублари қатнашиб келишади. Жумладан, 2021-йилги мавсумда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби муваффақиятли қатнашиб мусобақанинг бош совринига эга чиққанди. Ўтган йилги мавсумда Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" клуби ғолиб бўлган. Бу йилги мусобақада ҳам турли худудлардан таклифлар келиб тушаяпти. Масалан, Нукусдан ҳам келиб қатнашмоқчи бўлишаяпти.

Энди хориж клубларига келсак, ҳозирда қўшни Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон давлатларидан футбол клубларининг келиб қатнашишлари деярли аниқ бўлиб улгурди. Шунингдек, ушбу йилги мусобақада Россия клубларидан ҳам қатнашиш таклифлари бор.

Албатта, водийнинг барча футбол клублари "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасида қатнашишлари кўзда тутилмоқда. Жумладан, мусобақа тарихида энг кўп ғолибликни қўлга киритган "Нефтчи" клубимизнинг ҳам ушбу мусобақада тўлиқ таркиб билан иштирок этиши кутилмоқда. 

- Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақаси ўйинлари қайси стадионларда бўлиб ўтиши режалаштирилган?

- Мусобақа доирасидаги ўйинлар Фарғона шаҳар футбол маҳорати мактаби майдонида ва Қувасой шаҳридаги "Цементчи" ўйингоҳида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Финал учрашуви эса катта футбол ҳавосидан барчанинг бирдек баҳраманд бўлишларини таъминлаш мақсадида вилоятимизнинг танлаб олинадиган туман ёки шаҳри марказида жойлашган стадионда ўтказамиз. Албатта, бу борада бизда режаланган майдонлар бор.

Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика