RU

Последние новости

19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:39Суперлига. "Нефтчи" - "Шўртан" (матнли трансляция)  5 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  0 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  3 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  10 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  10 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  13

Норвегия термаси посбони "Герта" га кўчиб ўтадиган бўлди Новости

Норвегия термаси посбони "Герта" га кўчиб ўтадиган бўлди

Берлиннинг "Герта" жамоаси Норвегия терма жамоаси посбони Руне Ярстайн билан келишувга эришди.
Норвегияда биринчи рақамли дарвозабон саналадиган Ярстайн январда эркин агент мақомида Берлинга кўчиб ўтадиган бўлди. "Герта" у билан 2016 йилга қадар шартнома имзолаш ниятида.

Бундеслигада еттинчи поғонани банд этиб турган "Герта" бир неча ҳафтадан буён дарвозабон қидираётган эди. Берлинликларнинг асосий посбони саналадиган Томас Крафт жароҳат олганидан сўнг "Герта" да дарвозабонлар билан боғлиқ муаммо юзага келганди. Шу боисдан ҳам Йос Лухукай бошчилигидаги жамоа таркибига янги дарвозабон қўшиб олиш ниятида эди.

Норвегия термаси посбони эса берлинликлар учун "ноёб" топилма бўлди.
- Руне жамоамизни кучайтира олишига ишонаман. Унинг тажрибаси бизга жуда қўл келади, деб ўйлайман. Ярстайнни қўлга киритганимиздан жуда ҳам шодмиз", - дея янги дарвозабон қўлга киритилганидан хурсандлигини билдирди "Герта" спорт директори Михаел Претц

29 ёшли дарвозабон "Викинг Ставангер" жамоасида фаолият юритиб келаётган эди. Ярстайн аввалроқ "Розенборг", "Троденхайм" каби жамоалари дарвозасини ҳам қўриқлаган. У Норвегия терма жамоси сафида 36 та учрашувда майдонга чиққан. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика