RU

Последние новости

19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  38 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  604 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  3 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  8 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  2 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  8 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9

Нўъмон Ҳасанов: "Секин-секин футболчилар мен хоҳлаган ўйинни намойиш этишмоқда" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Секин-секин футболчилар мен хоҳлаган ўйинни намойиш этишмоқда"

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - АГМК (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

- Бугун мухлислар чиройли баҳсга гувоҳ бўлишди.Ҳар икки жамоа мазмунли ва чиройли ўйин намойиш этди. Шогирдларим ҳам кўрсатмаларимни тўғри бажаришди. Вазиятлар, шунингдек, тўпни бир-бирига аниқ ошириш борасида ҳам йигитлар рақибдан устунлик қилишди. Ўйиндан – ўйинга шогирдларимнинг ўйинлари анча очилмоқда. “Сурхон”га қарши кечган ҳамда бугунги баҳсда шогирдларимнинг ўйинларида анча ўсиш бўлганлиги кўзга ташланмоқда. АГМК сингари рақиблар билан ўйинда ўсиш бўлади.

АГМК жамоасини жорий мавсумда 3-ўринни эгаллаганлиги билан табриклайман ва кейинги ўйинларда ҳам олмалиқларга омад ёр бўлишини тилайман.

Бугунги ўйин учун рақибимизга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Бугунги баҳсда захирадан фақат бир футболчини майдонга туширдингиз, ваҳоланки, таркибда ўйинчилар кўп эди. Балки кўпроқ ўзгаришлар амалга оширилганида, “Навбаҳор” бугун ғалаба қозонармиди? Бундан ташқари, кўплаб вазиятлар яратилганига қарамай, футболчилар улардан фойдаланишда оқсашмоқда. Уларга нима халал беряпти?

Қани энди, уларга нима халал қилаётганини мен ҳам билсам...

Бугунги баҳсда ҳам АГМКга нисбатан кўпроқ имкониятларга эга бўлдик. Тўп билан муомала қилишдаям устунликка эришдик, лекин...

Жавлон Иброҳимовнинг жароҳати бор эди, машғулотларга киришганига эндигина уч кун бўлганди, шунга қарамай, уни қайдномага киритгандим.

Ўйинга тўлиқ тайёр эмасди, агар саломатлиги жойида бўлганида, албатта, майдонга туширардим. Бугун ҳамма футболчиларимиз яхши ўйнашди, бундай ҳолатда ўйинчи алмаштириб, таваккал қилиш тўғри бўлмайди.

Ғалаба қозонишни мен ҳам хоҳладим, лекин бундай совуқ об-ҳавода кимнидир захирадан тушиб, ўйинни кучайтиришига кафолат йўқ эди. Йигитларга бугунги учрашув учун эътирозим йўқ. Уларнинг тезроқ мен хоҳлаётган ўйинга киришиб кетишларига интиляпмиз. Қолаверса, захира ўйинчиси алмаштириб, вақтдан ютқазишни истамадим, чунки ютуққа эришишни хоҳлаётгандик.

Футболчиларга айтдим, ҳаммаларини бир хил кўришимни тушунтирдим.

Жамоа бошқарувини олганимга эндигина бир ой бўлди.

Кимдир кўрсатмаларимни тезроқ ўзлаштиряпти, кимдир эса аксинча. Ҳамманинг организми ҳар хил бўлади-ку, мен хоҳлаётган ўйинни ҳануз тушунмаётганлар бор. Футболчилар билан бирга машғулот ўтказамиз, бир жойда яшаймиз, бирга овқатланамиз, уларнинг қандай ҳолатда эканликларини мен яхши биламан. Ким ўйинни кучайтира олади, кимни майдонга тушириш керак, мен хабардорман, сизлардан эса сабр қилишингизни сўрайман. Ўйинимизни топиб олишимиз учун бироз вақт керак.

Бугун ҳам мен талаб қилаётган ўйинга мослашганлар асосий таркибдан ўрин олишди. Захирадагиларнинг ҳам ўз вақти келади.

Имкон қадар ушбу таркибдаги футболчиларни кейинги мавсумда ҳам сақлаб қолмоқчиман, чунки улар сўнгги йилларда бирга ўйнашган, бир-бирларини яхши тушунишади.

Бугун асосан бўйи баланд футболчилар майдонга чиқишди, чунки рақибнинг аксарият ўйинчилари бўйдор эди. Стандарт вазиятлар пайтида бу яққол сезилди. Шундай паллада бўйи паст футболчини захирадан тушириб, таваккал қилишни истамадим. Захирадан ўйинчи туширишимни талаб қилаётганда, шундай жиҳатларга ҳам эътибор қаратишингизни сўрардим. Чунки бу футболда энг муҳим нарсалардан биридир. Ўтган турда “Андижон” билан ўйинда ҳам АГМК 4та голини ҳам стандарт вазиятдан урди.

Шуни ҳам ҳисобга олгандик. Фараз қилинг, олмалиқликлар бурчак зарбаси тепишмоқда, жарима майдончамизга уларнинг ҳимоячилари ҳам келганида, бизда фақат Игорь Голбан билан Азим Аҳмедов турса, тўғри бўлмайди-ку. Шунинг учун бундай ҳолатларда ҳужум чизиғидаги бўйдор футболчилар ҳам ёрдамга келишларига эҳтиёж туғилади. Буни ҳам инобатга олиш керак.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика