RU

Последние новости

11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  3 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  11 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  21 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4

Нўъмон Ҳасанов: "Қўқонда ким мураббий бўлишидан қаътий назар мухлислар жамоани қўллаб-қувватлашсин” Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Қўқонда ким мураббий бўлишидан қаътий назар мухлислар жамоани қўллаб-қувватлашсин”

Суперлига 27-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” ўйинидан кейинги матбуот анжуманинг икикинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

- Бугунги ғалаба бутун Қўқон халқининг ғалабаси деб биламан. Бугун мухлисларимиз бизни тинимсиз қўллаб-қувватлашди. Ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ. Қўқонликларга қувонч бахш этишни мақсад қилганмиз. Ўзим ҳам қўқонликман ва бу ерда футболни қанчалик яхши кўришларини биламан.
Бугунги ғалаба мен учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Сабаби бугун турмуш ўртоғимнинг туғилган куни. Бу ғалаба турмуш ўртоғимга энг яхши совға бўлди.

Стандартлар устида кўп ишлаймиз. Мана натижаси бугунги ўйинда билинди. Дарко Гожковичнинг бугун омади келди. У яна голлар уришини тилаб қоламан. Таркиб борасида ҳам бироз муаммога дуч келяпмиз. Жасур Ҳакимовнинг кутилмаганда жароҳат олгани режаларимизни ўзгартириб қўйди.

Биринчи бўлимда “Нефтчи”да ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди. Иккинчи таймда эса рақибга имкон қолдирмадик.

Жамоада ким мураббйи бўлиб ишлашидан қаътий назар мухлисларимиз жамоамни доимо қўллаб-қувватлашларини истайман.


Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика