RU

Последние новости

13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   0 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  0 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  13 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  14 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  5 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  15 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  3 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  13 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  8 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1

Нўъмон Ҳасанов: “Олтита ўйиннинг бештасини сафарда ўтказиш осон эмас” Новости

Нўъмон Ҳасанов: “Олтита ўйиннинг бештасини сафарда ўтказиш осон эмас”

АГМК –“Қўқон-1912” (0:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва жамоа сардори Носир Отақўзиевлар иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: – Суперлигадаги ҳар бир ўйин оғир бўлади. Буни ҳаммамиз яхши тушуниб турибмиз. Жумладан, бугунги баҳс ҳам бундан мустасно эмас. Курашларга бой ўйин бўлди. Бугун рақибга нисбатан бизга қийинроқ эди, чунки биз сафардаги бешинчи ўйинни ўтказдик. Бугун йўқотишларимиз бор эди. Баҳодир Пардаев ва Мурод Холмуҳаммедовлар ўйинни ўтказиб юборишди. Шогирдларимдан кўпроқ бир-бирларига қисқа пас беришларини сўраган эдим. Биринчи бўлимнинг 25 дақиқасида мен кутган ўйинни намойиш эта олишди. Кейин эса бироз бошқача тўп суришди. Футболчиларимизни ҳам тўғри тушунаман. Олтита ўйиннинг бештасини сафарда ўтказиш осон эмас. Шундай бўлса-да, саккиз очко олишга эришдик. Бу ёмон натижа эмас. АГМКда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Бугун омадимиз келди. Сафардан бир очко билан қайтиш бу яхши натижа.
Бугун бизни қўллаб-қувватлагани Қўқондан кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. АГМКга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Носир Отақўзиев: - Чиндан ҳам бугунги баҳс анча оғир кечди. АГМК яхши шаклланган жамоа эканлигини билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Меҳнатларимиз зое кетмади. АГМКга кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика