RU

Последние новости

09:43Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома тузди  0 09:35Аморимнинг «Манчестер Юнайтед»даги илк трансфери ким бўлиши аниқ  0 09:02Кечаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг Анчелотти нималар деди?  13 08:34«Бухоро» Туркиядаги йиғиннинг илк ўртоқлик учрашувида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 08:03Нидерландия футболида можаро. Ван Перси жамоаси рақиб 12 киши бўлиб майдонда ҳаракат қилган баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой берди  2 07:35«Қийинчиликка қарамай, тайёрланиш ва курашиш керак» – Вадим Абрамов қуръа ва старт ҳақида  1 03:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эспаньол"га мағлуб бўлди, "Атлетико" билан орадаги фарқ — бир очко  98 01:58Назорат учрашуви. "Бунёдкор" Косово жамоасидан устун келди  0 00:45Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Мальорка"ни мағлуб этди. Гризманн яна гол урди  11 00:15ПСЖ йирик хисобда ғалаба қозонди, Дембеле хет-трик қилди, Рамуш эса дублга эришди.  4 23:04"Барселона" собиқ ўйинчиси Артур Ла Лигага қайтди  13 22:41Бундеслига. "Бавария" ва "Хольштейн Киель" ўртасидаги ўйинда 7та гол урилди, "Боруссия" меҳмонда "Хайденхайм"дан устун келди  16 22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  12 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  6 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2

Нўъмон Ҳасанов: "Иккинчи таймда 14 кишига қарши ўйнадик" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Иккинчи таймда 14 кишига қарши ўйнадик"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.




"Биринчи таймда икки жамоа бир-бирига муносиб ўйнади, кўплаб вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи таймда негадир 14 кишига қарши ўйнадик десак ҳам бўлади. Ўзи ҳакамлар ҳақида гапирмасдим. Лекин бугунги ўйиндан кейин шунга мажбурман.

Нималар бўлганини барча кўриб турибди-ку. Кийим алмаштириш хонасига кирдим, баъзи футболчилар йиғлаб ўтиришибди. Бундай футболни биз кўтара олмаймиз. Бугунги ўйинга футболчиларни нега тайёрладим? Иккинчи таймдаги мана шу қарорлар учунми? Яққол қизил карточка берилмади. Иккинчи тайм бошидан ҳакамлар ғалати ишлашди, ёш ҳакам бўлгани учун ўзини йўқотиб қўйди шекилли.

Ўтган турда ҳам ўз майдонимиздаги баҳсда "Металлург" футболчисининг қўлига тўп тегди, агар ўша пенальти бўлганида ютиб кетардик. Бу нарсани ҳатто ТВда ҳам муҳокама қилишмади. Ўзим ҳам футболчи бўлганман, лекин бунақасини ҳали кўрмаганман", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

- Сўнгги 4та турни қандай тарзда ўтказган маъқул?
- Агар биринчи даврада нейтрал майдонда ўйнаган бўлсак, демак иккинчи даврани ҳам нейтрал майдонда ўтказиш адолатдан бўлади.

- Баҳсли вазият бўлганида ҳакамга нима дедингиз?
- Ўша вазиятда ҳакамдан нега қизил карточка берилмади деб сўрадим. Сабаби футболчи келиб боши билан зарба берди. Қанот ҳаками ҳам ўша вазиятни кўриб турганди. Хайронман.

- Иван Соловьёв ва Исломбек Исоқжонов нима учун бугун қайдномада ҳам йўқ эди...
- Улар "Металлург" билан ўйинда жароҳат олишди. Шифокорлар билан маслаҳатлашиб дам беришга қарор қилдим. Бу футболчилар Жиззахга ҳам келишмади. Тўғри қилдим деб ўйлайман. Сабаби олдинда "Бунёдкор" билан ўйин ҳам бор. Насиб қилса улар таркибга қўшилишади. Ҳали мавсум тугагани йўқ. Бугун ғалаба учун майдонга тушгандик, афсуски кимларнингдир айби билан ютқазиб қўйдик.

Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика