RU

Последние новости

20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  11 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  22 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 18:18Пролига. "Локомотив" - "Арал". Асосий таркиблар маълум!  0 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  6 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  30 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1

Нўъмон Ҳасанов: "Ҳали ҳеч нима йўқотилгани йўқ" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Ҳали ҳеч нима йўқотилгани йўқ"

"Пахтакор" - "Бунёдкор" ўртасидаги баҳсдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "шерлар" устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

"Иккала жамоа футболчилар кўп меҳнат қилишди. Яхши ўйин намойиш этишди. Кубок ўйинлари иккита ўйиндан иборат. Шу боис ҳали ҳаммаси олдинда. Финалга ким чиқиши жавоб ўйинида ҳал бўлади. Ҳеч нима йўқотганимиз йўқ", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

- Биринчи гол бизга қаттиқ таъсир кўрсатди. Ҳисобни тенглаштиришга уриндик. Шошилдик. Бу футбол, унда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Ҳали ҳеч нимани йўқотганимиз йўқ. Таркибга доим ўзгаришлар қиламиз. Ўйиннинг таҳлилини кўриб чиқиб танбеҳлар берилади, хулосалар чиқарилади.


- Бугун "Пахтакор" ўзига ўхшамади. Оддий пасларда ҳам жуда кўп, жуда кўп хатолар бўлди. Жамоага нима бўлди?

- Тўғри бугун хатолар кўп бўлди. Хатто энг тажрибали футболчимиз Кахи Махарадзе ҳам хато қилди. Ҳисобни тенглаштирдик, тезда гол ўтказдик, яна ҳисобни тенглаштирдик ва яна ўтказдик. 


- Станислав Андреев қайси ҳислати эвазига асосий таркибда ўйнайди. Унинг Пардаевдан қандай устунлиги бор?

- Баҳодир Пардаев кўп ўйинларда иштирок эта олмади. Шу боис уни секин аста таркибга қўшиб борамиз. Андреев эса ўтган ўйинларда гол урди, бугунги таркибга мос футболчи. Тўғри у ҳам кўп хато қилди.


Жарима тўпларини амалга ошириш учун таркибда Козак, Андреев, Пардаев каби футболчиларимиз бор. Аммо омад ҳам керак.


- Жамоа охирги ўйинларни класс эвазига қўлга киритганди. Бугун эса шижоатсиз ўйин кузатилди.

- Нега ундай деб ўйламайман. Бугун "Бунёдкор"дан у қадар кучсиз бўлмадик. Вазиятлар яратдик. Анчдан буён 3та гол ўтказмагандик.


- Жамоанинг ҳужумига рангбаранглик киритиш мумкинми?

- Жамоанинг бир неча йиллардан буён қўллаб келаётган тактикани дарҳол ўзгартириб бўлмайди. Бунинг учун камида 3 ой керак. Тўғри барчага ҳужумкор ўйин ёқади.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика