RU

Последние новости

00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2

Нўъмон Ҳасанов: "Ғалаба қозонишга уринамиз" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Ғалаба қозонишга уринамиз"

"Тракторсози" - "Пахтакор" учрашувидан олдин бош мураббий Нўъмон Ҳасанов ва ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Нўъмон ҲАСАНОВ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Эртага бизни муҳим баҳс кутиб турибди. Ўйиннинг қандай аҳамиятга эгалигини биламиз. Рақибни яхши ўргандик, биринчи баҳс бу жамоа тўғрисида кўп маълумот берди. "Тракторсози" етарли даражада кучли ва яхши ижрочиларга эга. Футболчилик пайтимда Али Дайи каби эронлик машҳур ўйинчиларга қарши ўйнаганман ва уларнинг жисмоний тарафдан қанчалик кучли эканини биламан. Лекин бу жамоамизга яхши ўйин кўрсатишга халал бермайди.
Жамоамизда ёшлар кўп, лекин бу турнирда қатнашиш борасида катта тажрибага эгамиз. Кейинги босқичга чиқиш учун бизга очколар зарур. Ҳозир барчада имконият бор. Биз бу ерга ғалаба учун келдик ва имкониятдан фойдаланишга интиламиз.
 
Жамшид БОЛТАБОЕВ ("Пахтакор" ярим ҳимоячиси): - Мураббийнинг гапига қўшиламан. Ғалаба эришиш мақсадида келдик. Ўсмирлар терма жамоаси сафида Эронга қарши ўйнаганман ва Эронда Осиё чемпионатида зафар қучганмиз. Ўз ўйинимизни намойиш қилиб, ғалаба қозонишга уринамиз. Жамоада яхши муҳит ҳукм сурмоқда. Ютуқ учун боримизни берамиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика