Нўъмон Ҳасанов: Бир-бирига ўхшамаган таймлар гувоҳига айландик”
22 сен 2017 19:46
Новости
Нўъмон Ҳасанов: Бир-бирига ўхшамаган таймлар гувоҳига айландик”
“Металлугрг” –“Қўқон-1912” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.
- Бу йил “Металлург” билан тўртинчи марта тўқнаш келдик. Бекободликлар бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўришгани яққол намоён бўлди. Майдон эгалари ҳаққоний ғалабага эришишди. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Иккинчи таймда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Лекин қарши ҳужумда яна гол ўтказиб юбордик. Бир-бирига ўхшамаган таймлар гувоҳига айландик.
Жавоҳир Сидиқовнинг жароҳати борлиги сабабли уни бугун захирадан майдонга туширдим. У кейинги учрашувларда тўлиқ соғайиб жамоамизга ёрдам беради, деб умид қиламан.
Жавоҳир Сидиқовнинг жароҳати борлиги сабабли уни бугун захирадан майдонга туширдим. У кейинги учрашувларда тўлиқ соғайиб жамоамизга ёрдам беради, деб умид қиламан.
Комментарии