Нодирхўжа Юлдашев ва "CA" ўқувчилари билан бўлиб ўтган конференция савол жавоблари
24 сен 2018 16:30
Новости
Нодирхўжа Юлдашев ва "CA" ўқувчилари билан бўлиб ўтган конференция савол жавоблари
galaktikos: Assalomu aleykum Nodirxo‘ja aka!
Savolim shundan iboratki Ufa hamda Vadim Abramov o‘rtasida qandaydir kelishmovchilik bormi?
Agar yo‘q bo‘lsa nega bironta yosh toifadagi terma jamoalarimiz taklif qilinmayapti?Axir hamma yaxshi biladiku Abramov qanday saviyadagi murabbiy ekanligini.Agar shunga oz bo‘lsada izoh berolsez juda xursand bo‘lar edik.Javob uchun oldindan rahmat!!!
- Айни пайтда йўқ. МТЖ ўз "эгасини"ни топди, ОТЖ ҳам. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларини бошқариш учун болалар футболини яхши билиш керак. Менимча Абрамов яна ўз сўзини айтади.
ШУРТАННЕФТЕГАЗ: Ассалому алайкум Нодирхужа ака, Ман кашкадарё фарзанди Шахбоз Бегамовни маколаларини укиб борардим. Куни кеча эса ...Сергеев... деган маколангизни укиб сизни кандай журналист эканизни тушиндим. Сиз бн гойибона ёзишаятганим яхши булди. Шу саволимга келадиган булсам куйидагича,2019 йилдан эътиборан Суперлига 2-боскичда очколарни хисоблаб эмас,аксинча нолдан бошласа булмасмиди? Хар холда барча жамоалар бунга рози булишарди.Шуни уз вазифангиз доирасидан келиб чиккан холда ПФЛ га таклиф киритсангиз нима дейсиз?
- Ўша комментингизни ўқиган эдим. Тўғриси хурсанд бўлдим, сайтимиздаги ходимлани ўсаётганини юзерлардан эшитиб. Ўзимга келсак, яна катта мақолаларга қайтаманми йўқми, буни вақт кўрсатади. Лекин энди яна сайт билан бирга бўламан. Кўп нарса инсонни чарчатар экан. Суперлиганинг кейинги тақдирини 2-3 киши эмас, ўша лигада қатнашаётган барча мураббий, сардорлар, ва раҳбарлар ҳал қилса адолатли бўлади!
Nurbek: - Salom Nodirxo'ja Yo'ldoshev. Men sizni O'zbekistondagi eng kuchli jurnalistlardan biri deb xisoblayman. Oxirgi paytlarda saytda PIAR sarlavxali maqolalar ko'payib ketdi. Ichiga kirib o'qisangiz, shunchaki chalg'ituvchi sarlavxaligini ko'rib asabingiz buziladi. Menimcha bu saytning obro'yini pasaytirib yuborayapti. Buni kommentlarni o'qib ham bilib olish mumkin. Sizning bu haqida fikringiz menga judayam qiziq. Javobingiz uchun oldindan raxmat. Kelgusidagi ishlarizga rivoj tilayman.
-Афсуски, футбол сайтлари (қолганлар ҳам) ишлаётган бир пайтда, унда реклама кам. Катта компанияни реклама билангина сақлаш мумкин. Ҳозирча бизнинг футбол маҳаллий тадбиркорларни қизиқтирмаяпти. Сиз айтаётган услуб маркетинг дейилади. Хуллас яхши бўлиб кетади... Шахсий эътироф учучн сизга катта раҳмат. Сизни ҳам эски юзерлардан бири сифатида ҳурмат қиламан.
fc Surxon: - Assalomy aleykun nodirxoja
Savol: nega federatsiya vakillari va siz surxon vohasiga kelmaysilar shu kungacha federatsiyadan biror kishi surxondaryoga kelmadi surxon futboliga qachon federatsiya tomonidan qiziqish boladi ozbek futboli vodiy futbolidan iboratmasmku?
- Ва алайкум ассалом. Рўза ойида Сурхондарёга ташриф буюрдим. Бу ҳақда ҳудуд футбол вице-президентига хабар бердим. Яхши ҳамки Бойсунда Фазлиддин укамиз бор. Ўзи айлантириб чиқди катта вилоятни. Деярли барча туманларда бўлдим. Йиғлаганим шунда бўлдики, Сизларда Тошкентда йўқ табиий майдонлар тўлиб ётибди. Аммо мураббийларнинг савияси, мусобақаларнинг камлиги жуда катта муаммо. Айнан шу муаммони ечишимиз керак. "Европага йўл" лойиҳаси 2019 йил 5та вилоятда синалади. Булар, водий, Самарқанд ва Сурхондарё. Қолганларида ҳам бўлади. Келинг, аввал синов тариқасида ишни бошлаб юборайлик. Уёғига худо пошшо.
Fanat Barselona: Assalomu aleykum Nodirxoja aka. Savolim bu mavsum chempionatimiz saviyasi ancha oshdi deb bemalol ayta olaman. Bo‘lajak chempionlar ligasida jamoalarimizning ishtirokini qanday bo‘ladi deb o‘ylaysiz? Natijalarimiz yaxshilanarmikan? Yana bir taklif namanganda Navbahor ishtirokidagi o‘yinlarga tushkanligiz aniq Terma jamoamizning biror bir o‘rtoqlik uchrashuvini namanganda tashkil qilish fikriga qanday qaraysiz?
- Ва алайкум ассалом. Бу мавсум чемпионатни кўп ҳам кузатмадим. Кеча "Локомотив" - "Бунёдкор" ўйинига бордим. "Бунёдкор" учун бу чемпионлик йўлидаги сўнгги имконият эди, "Локомотив" эса "Пахтакор"ни яқинлаштириб қўярди. Шунинг учун ҳам бу ўйиндан роҳат олдим. Наманганга келсам, шаҳар жуда кўзал, ажойиб стадион. Фақат катта терма жамоаларни қабул қиладиган даҳшат меҳмонхона етишмаяпти. Яқинда борганимда "Машраб" боғида бошланган қурилиш ишларини кўрдим. Айтишди-ки, у ерда бир нечта 5 юлдузлик меҳмонхоналар бунёд этилади. Ҳозир МТЖлар жуда инжиқ бўлиб кетган. Шунинг учун уларни вилоятларга таклиф қилиш муаммо. ЎФАга қолса, барча ўйинларни вилоятларда ўтказарди.
ziyodulla: savol nodir hoja aka assalomu alekum sevimli futbol jamoagiz va futbolchingiz
- Ва алайкум ассалом. "Барселона", лекин бугунгиси эмас. Бугунги "Барселона" - "Реал" бу маркетинг. Менга Клюверт ва Ривалдо пайтидаги "Барса", Роналдо давридаги "Интер", Анрининг "Арсенали" ёқарди. Ўзимизга келсак, "Пахтакор" орқали мен шакилландим. Шу жамоада анча йил ишладим ва кўп нарса ўргандим. Болалар футболига мехрим ҳам айнан шу клуб академисида тушди. Ўзбек футболчилардан Одил, Гейнрих, Кападзе ва Қосимовни ҳам футболчи, ҳам шахс сифатида жуда қаттиқ ҳурмат қиламан.
Tulqin Hayitov: Салом Нодирхужа. Сайтда чет эл футболига оид янгиликлар куп, узимизни футбол хакида купрок малумотлар беришни иложи борми?
- Чунки клублар матбуот хизматига, сўнгги шахс сифатида қарайди. Ғишт заводга ҳам. цемент заводига ҳам, лой қоришга ҳам МКлар. Қачон клублар матбуот котибига ОДАМ сифатида қараб, маошларини яхшилаб, ҳудди ўзи уйга нима бозор қилаётган бўлса, МКси ҳам оиласига шундай бозор ўчар қиладиган даражага чиқади, шунда маҳаллий клубларга оид хабарлар кўпаяди. Биз асосан хориж янгиликларидан фойдаланамиз. Бунинг барига сабаб, хорижда матбуот котибларига ШАХС сифатида муносабатда бўлиши раҳбарларни. Афсуски, ҳозирча бизда ундай эмас.
UZFOOTBOL: Салом Нодирхужа . Менда бир таклиф бор . Узбекистон да турта терма жамоа тузиб яьни Пойтахт , Воха , Водий ва х.к узаро уйинлар утказиб кейинчалик шу термалардан миллий терма жамоаси тузилса хар бир чизикда камида 2-3 тадан танловга уйинчи буларди. Буни минус томонлари хам бор лекин бу хам бир фикир.
- Бу тизимни ишлаб чиққан эдим. Аслида энг тўғри йўл ҳам шу. Ҳозир ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси бор ўйинчидан танланади. Сиз айтаётган тизим орқали эса, танланганлар ичидан танлаймиз. Бу сифатли бўлади. Айнан шунинг учун 2001 ва 2004 йилларда таваллуд топган жамоалар мусобақасининг аксар ҳаражатларини ЎФАда ўз бўйнимизга олишимиз кераклигини айтдим. Сабаби пули бор эмас, ўйини бор бола мусобақага келиши керак эди. Натижа чакки бўлмади. Хоразмдан бир йигитча терма жамоага тушди. Бу бола учун 1 ҳафта аввал тема жамоа орзу эди. Агар бу ишни биз 9-10 ёшдан амалга оширсак, терма жамомиз қийинчиликсиз ЖЧга чиқади.
ЖАХЛИНГ чиқганда АҚЛИНГ кетмасин: Таклиф: Хар бир вилоятда академиялар ташкил этиши кўзда тутилди. шу академиялар 12 вилоятда 1 тадан диб хисобласек табийки 12 та жамоа. Келгуси йилларда яни 2020-2022 йилгача ушбу академияларда хар бир ёш тоифасида U10 U12 U14 U16 ёшлилар терма жамоаларини ташкил этиб ўзаро ЎЗБЕКИСТОН ЛИГАСИ ташкил этиш таклифига кандай карайсиз. Агар шунаканги ЛИГА ташкил этилса бизда камида ушбу терма жамоалардан 2та Миллий терма жамоага етарли номзод футболистлар етишиб чикади. Шаффофлик булса бас.
Мақсад ҳам шу аслида.
johart: ASsalom aleykum.Aka ufadan nega ketganingizning aniq sababini ayta olasizmi
- Эркин ишлай олмадим. Қолаверса, сайтда бирон нарса чиқса менга бошқача кўз билан қарашлар кўпайди. Бир пайтлар сайтга шогирд бўлиб келганларни гапи эса ошиб тушаркан. Кейин бир инсон жуда қаттиқ дилимни оғритди (У.А эмас). У билан қиёматда ҳисоб китоб қиламан.
OYBEK REAL FANATI: Assalomu alaykum. Nodirxo'ja yaxshimisiz. Bir taklifim bor edi. Iloji bo'lsa REAL///BARSA xaqidagi xabarlarni aniq bo'lgandan keyin chiqarsalaring. Nixoyatda janjal ko'payib ketyabdi. O'zaro xurmat qolmayabdi. Keyin "admin"larga xam aytib qo'ysangiz imlo xatolariga etibor bersinlar besh minut kech chiqsa xam xabarlar xatosiz chiqsin. Bu shunchaki taklif va iltimos xolos. Ishlaringga omad tilayman.
Ишонинг, "админ"ларни мақсади жан-жал бошлаш эмас. Лекин аксар ўқувчилар ўз ватандошини ажнабийларни деб дилини хира қилади. Барча давлатларда улар ҳақидаги хабарлар кўп, лекин бизни олдимизга биронтаси туша олмаса керак баҳслашишда.
Navbahor chortoq: Nodirho'ja aka Namangandagi iqtidorli bolalarni ko'zingiz bn ko'rdingiz,bizda bunday talantli bolalar judayam ko'p ayniqsa bizni tumanimizda, mening savolim shuki, oilaviy sharoti cheklangan bolalarga alohida e'tibor berish borasida qanday rejalar bor futbol assotsiatsiyasida.
Улуғбек ҳақидаги мақолани ўқиган бўлсангиз керак. Наманганда Улуғбекдакалар тўлиб тошиб ётибди! Ишонинг, шу учун ҳам 2019 йил Водийга катта юриш қиламиз. Ўйлайманки, буни водийдаги уч ҳоким қўллаб-қувватлайдилар. Водийни ўзидан битта терма шакилланадиган даражага чиқа олишимизга ишонаман.
CSRJ: Assalomu Aleykum! Siz yosh fudbolchilarimizni xorijiy klublarga (Yevropa) jo'natish loyihalarini ham qila olasizmi? Shart emas Real Madrid yoki Barselonaga.
- Ўзбекистонлик футболчини кучли бешликда кўришни барчамиз орзу қиламиз. Лекин, Германия, Испания, Италия ва Францияга қилган сафарларим ва у ердаги тизимни кўриб амин бўлдимки, бу жуда қийин. 14 ёшгача биз зўрмиз, ростан! Кейин уланиш босқичи ишламаяпти. Шуни ишга тушириб юборишимиз керак. Ҳозир Хайрулла Холиқов Латвияда бўлиб турибди. Ҳамкорларимиз билан бирга. Секин секин аста Европага йўл очиб оламиз. Бу борада, "ЕВРОПАГА ЙЎЛ" лойиҳаси ҳақида яқинда танишасиз. Ўйлайманки, уни ҳамма қўлла-қувватлайди.
Sherzod Bek Man Utd: Championat.asia сайити мобил илвасини чикариш ниятилар борми
- Албатта, ҳозир шуни ҳаракатидамиз.
Мухлис: Нодирхужа акага хурмат саклаган холда шуни таъкидлаш лозимки бу инсон ёки федерацияда ишлаши керак ёки клубда ишлаши керак. Бу икки лавозимда фаолият юритиш мантикка тугри келмай колади. Хозирги кунда федерация нинг иши билан Одил жуниор клубининг иши аралашиб кетди
Шаҳар чемпионати давом этаяпти. Одил Жуниор эса ўз ҳомийлари ёрдамида бошқа мусобақаларни кўпайтираяпти. Буни нимаси ёмон? Федерацияда ишлайман деб, халқаро алоқаларни тўхтатиб қўйишим керакми? Йўқ албатта. Клуб фақат мен томонимдан назорат қилинмайди. У ерда катта гуруҳ ишлайди. Қолган клублар ҳам ўз тарбияланувчилари учун мусобақалар ташкил қилиб туриши керак. Лекин Сиз буни кўраяпсизми? Кўплаб мураббийларга айтаман ва вақтим йўқ деган жавобни оламан. Яхши битта жамоани шакилланиши ёмонми? Йўқ албатта. Шаҳар федерациясидан эса истаган пайтим кетишим мумкин. Осон деб ўйламанг. Шаҳар федерацияси жойлашган бинони кўрсангиз, у ерда ишлаётганларга раҳмат айтасиз.
Like: Assalomu alaykum Nodirxoja siz yana chm. asiaga, qayttingizmi? Shunday bolsa sizdan yana super maqolalar kutamiz. Bolalar fudbolichi u nima boladi Kim shugullanadi endi?
- Ҳа. Лекин болалар футболидаги фаолиятим давом этади. Менга эрталаб 9да келиб, кечаси 18:00да кетадиган иш ёқмайди. Болалар футболи бу эркинлик дегани, стадионларда юриш, селекция, мусобақа, чанг тўзон дегани. Вилоятларга бориб битта кубок ва медални берсангиз, ўшанда тушуниб етасиз нималарни ҳис этишни. Болалар футболи билан айнан бир ташкилотники эмас. У ҳаммамизники, куни кеча Президент айнан вилоятларда оммавий мусобақаларни кўпайтиришни айтиб ўтди ва мен бу ишни жон дилим билан қиламан.
Buxorolik: - Ачик булса хам хакикат бир савол бор эди Качонгача Пахтакор камандасига ён босасизлар С.А ходимлари?
- Агар комментларни ўчириш ҳақида айтаётган бўлсангиз, ҳеч кимни, ҳеч қаерда ҳақорат қилишга ҳаққи йўқ. Агар бирон мақолада "Бухоро"ни ёмонлаб, "Пахтакор" олқишланса тўғри, шундай фикр билдиришингиз мумкин. Биз барча клубларга айтамиз ҳамкорлик қилиш бўйича. Масалан "Бухоро"га умуман қизиқ эмас матбуот билан ишлаш. Бу йилар давомида бўлиб келган. Қанча кам ахборот, шунча кам танқид қабилада иш қиладиган клублар аслида бисёр. 2 йилдан бери вилоятлардан мухбир излаймиз, сидқидилдан ишлайдиганлари йўқ.
MDoniyorov: Savol:nega superliga klublarning transfer siyosati sir tutiladi. Futbolchilarning shartnomasi summalari
Биз биладиган Роналду ва Мессининг суммаси. Ёки трансфер нархлар ҳам аслида матбуот томонидан ўйлаб топилан суммалар ёки миш-миш. Шу пайтгача бирон футболчининг шартномасини кўрмадим, хориждан. Суммаларни беркитиш, халқдан ойликни яшириш эмас. Топиладиган пул бу аввало оллохнинг ризқи. Суммани яширишдан мақсад футболчилар ўртасидаги муносабатни бузилмаслиги. Масалан Эшмат 1 млн сўм олади, Тошман 600 минг. 5 та турдан кейин Тошматни ўйини чиқди, Эшматники йўқ. Нега мен, ундан кам маош оламан деган гап сўзлар бошланади. Хуллас, ишонаверинг, 10 йил клубда ишлаган ходим сифатида айтаман, бу тўғри эмас.
Aziz Rahmon: Salom hurmatli sayt xodimlari hamda yuzerlar. Hormang Nodirxo'ja. Oilangiz,sogligingiz, kayfiyatlaringiz yaxshimi. Bilasiz salkam shu sayt yulga quyilganidan buyon sizlarning oquvchilaringizdan birimiz. Har doim saytni kuzatib boramiz. Ushbu loyihani amalga oshiranlariz yaxshi bulibdi. Bilasizmi dustim xafa bulmangu saytni nufuzi u yerda berilayotgan maqolalarni sifati oldingiga qaraganda biroz pastlagandek. Negadir oldingi Championatasia yuqolib qolgandek. Ilgarilari yuzerlar bilan onlayn tarzida kuplab loyihalar amalga oshirishlar, faol yuzerlarni ofislarizga taklif etib ular bilan suhbatlar utkazishlar va hokazolar bular edi. Bundan tashqari uzbek futboliga oid tahliliy tanqidiy maqolalar muntazam berilar edi. Taklifim yurtimizda o'z qalamiga ishongan qalami o'tkir jurnalistlar bor. Shular bilan ham ijodiy hamkorlikni yulga quysalaringiz. Ishlaringizga omad. Biz doim goyibona bulsada sizlar bilanmiz.
- Балки шундайдир. Тўғри, аввалгига қараганда сифат тушгандек. Чунки футбол қандай бўлса, ижод ҳам шундай бўлади. Авваллари ёшлар ва ўсмирлар терма жамоамиз мунтазам ЖЧда ўйнаб келаётган эдилар. Жамоаларимиз ОЧЛда ҳеч бўлмаса гуруҳдан чиқардилар. Футзал чемпионати бўларди. Буларни бари ижод қилишга ундарди. Ҳозир фақат Суперлига қолган ва терма жамоа. Табиийки бундай пайтларда бўлар бўлмас хабар ва мақолалар билан сайтни тўлдиришга мажбур бўламиз. Хуллас, Осиё Кубоги ва унга бўладиган тайёргарлик жараёни сайтимиз томонидан Сизларга ёқадиган ҳолатда ёритиб борилишига ҳаракат қиламиз.
Hell Reds: Nodirxo'ja Yuldashev UFA da ish boshlaganizdan keyin nima o'zgarishla bo'ldi. Qanaqadir o'zgarishlar, yengilala qildizmi? Manga UFAdagi ishizdan qisqacha gapirib berin?
Буни вилоятдаги мураббийлардан сўраганингиз маъқул. Ўзимга баҳо бера олмайман. Лекин вилоятдагилар жуда хурсанд. Айниқса Водийдаги "Олтин водий" лойиҳаси. Водийликлар билан ҳамкорликда ёши катта футболчиларга қарши кураш олиб борганимиз.
baribir bu biz: Узбек клубларига 4+1 легионенрлар (аслидаку 95% уйинчилар факат фамилияси легионер) урнига шет эллик мураббийларни таклиф килиш фикрига кандай карайсиз? Хар холда келган мураббийларнинг ярми футболчиларимизга бирор нима бера олса, уша легионерлардан кура 1000 карра фойдалирок буларди. 4 та шет элликга фалон пул тулагунча, уша пулларга яхши мураббийни бемалол топса булади. ИЛТИМОС ФИКРИМНИ УФА ГА йетказинг,,,
- Қўшиламан. Биздаги клубларимизга хорижий мураббийлар етишмаяпти.
gm_buhgalter: savol. fotoapparat ko'z oldingizga kelsa nimalarni o'ylaysiz. sababi adashmasam asl kasbingiz fotograf edi
Асл касбим фотогроф эмас. Бу мен учун хобби эди ва кейин профессионаллашди. Кўрганимда ҳеч нима бўлмайди, шунчаки кечаги кунимни ҳеч қачон унутмайман ))
IMRONBEK..RM.. САВОЛ ВА ИЛТМОС: Суперлига, кубок, МТЖ даги фудболчиларнинг тўлиқ ва ҳақиқатга яқин статистикалари ва энг кўп ўйин ўтказган энг кўп гол урганлар тўғрсидаги маълумоларни сизларнинг сайтингизга ёртишнинг имкони борми
Бор албатта. Буни хабар тарзида бериб борамиз. Лекин махсус сахифа йўқ.
Валижон Туйчиев: - Ассалому алайкум. саволим Нега Миилий теима жамоалар атрофидаги хақиқий воқеалар, фактлар мухлислардан сир тутилади. хаммаси ўтиб кетиб бўлгандан сўнг оммага эълон қилади. иккинчи саволим. Терма жамоамиз химоявий тактика билан натижага эриша оладими? Шахсан мен ишонмайман. Чунки Осиёнинг ўртамиёна жамоалари хужумкор футбол орқали натижага эришган. масалан:Махди Алининг БААси Ж. Виейранинг Ироқи кабилар
- Ва алайкум ассалом. Арамов, Қосимов пайтида терма жамоамизнинг машғулотларида иштирок этиш бемалол эди. Бабаян пайтига келиб ёпиқ эшиклар орасида ўта бошлади. Лекин Санжар Ризаев бошчилигида машғулотдан кейин инетрвьюлар олишимиз мумкин эди. Купер даврига келиб эса кўп нарса яна ёпилди. Ишонинг, ОАВ топадиган нарсани рақиб мураббийи ўйинни бошланишига қарабоқ билиб олади. Бу беркитадиган иш эмас. Тўғри, ОАВ ҳалақит қилиши керак эмас. Лекин ҳаммаси профессионал бўлса ёмон бўлмасди. Иккинчи саволизга келсам, бизда Марсело, Рамос, Пике каби ўйинчилар йўқ, агар фақат ҳимояга таянадиган бўлсак, демоқчиманки, рақиб кучли бўлса гол ўтказиб юборамиз. Шунинг учун ўз ўйинимизни қилганимиз маъқул.
Анвар Рахимов: - Ассалому алайкум Нодирхўжа ака. Саволим; спорт журналистикаси УФА қарорларига ўзгартириш кирита оладими? Футболимизда коррупция ёки маҳаллийчилик кузатилмаяптими?:
- Ҳа албатта, айнан шунинг учун кўплаб қарорлар чиқди. Лекин буни ёмон томони ҳам бўлди, керак бўлмаган таклифлар ўртасида ҳам ўйлай бошланди.
Alixon: Assalomualaykum avvalombor qilayotgan ulkan hajmdagi ishlarizga omad va kottakon rahmat. Odinlari sayt o'quvchilari hamda sayt hodimlari qatnashgan holda fudbol o'yinlari tashkil etilardi hozirda ham shu loyiha bormi bor bo'lsa qayerda o'tkazilmoqda oldinlari paxtakor yonidagi suniy maydonda bo'lardi... pflmanager.uz ham ochkolarni sekin hisoblaydi tezroq chiqarishning iloji bormi? Super liganing keyingi bosqichida loyiha davom etmayapdi nega? Shaxsiy fikringiz hozirgi kunda UZBEKISTON termasida eng kuchli hujumchi kim?
- Тўғри таклиф. Ҳаракат қиламиз бу ишни бошлашга яна. ПФЛменежерга келадиган бўлсак, бу йил сифати бўлмади. 5 йил аввал ФИФА.узни ишга туширганимизда, лигамиз ҳам бугунгидан кучлироқ эди.
ФутболN1: Салом Нодирхужа,омонмисиз? СА га яна кайтганиздан хурсандман. Уйлайманки яна илгаригидек сайтни гуркирашига хиссангизни кушасиз. Саволим куйидагича : Бухоро вилоятига болалар футболини ривожлантиришга сафар килиш ниятингиз борми? Келиб куздан кечирсангиз Бухоро вилоятини Шофиркон,Коракул,Жондор,Вобкент ва барча туман кишлокларида иктидорли болалар талайгина эканлигига гувохига айланасиз. Жавоб ун олдиндан рахмат. Ишларизга улкан ривож тилаб коламан
- Катта раҳмат. Бухорога сафар қилиб келдим. Афсуски у ерда ҳали ҳамон Вице-президент тайинланмаган. Бу кўп томондан ишни жадал кетишига таъсир қилаяпти. Сиз айтаётган гапларни клуб вакилларига ҳам айтган эдим. Лекин қизиқиш бўлмади. Бугунги кун натижаси билан қачонгача яшаймиз, ҳайронман.
acmilanfan: Assalomu Aalykum. Ektor Kuper boshchiligidagi O'zbekiston MTJ ning Osiyo Kubogidagi imkoniyatlarini qanday baholaysiz?
Бу кўпроқ Куперни терма жамоамизни қандай тайинлай олишига боғлиқ. ЖЧда Россия ва Хорватия кўпроқ тайёр эди. Балки биз ҳам шундай ишни қила олармиз. Лекин Сурия ва Эронга қарши кечган ўйинлар кишини ўйлантириб қўйди.
master_class: savol: Avvalroq bolalar futbolini rivojlantirish uchun O'zbekistonni 5 ta minataqaga bo'lib har qaysi mintaqaga chetdan murabbiy javobgar qilib olib kelinadi degan xabarlar chiqqandi shu davom etyaptimi yoki to'xtatildimi?
- Ҳозирча бу иш амалга ошмай турибди. Лекин тўхтамаган, халқаро бўлим вакиллари мутахассислар билан музокара олиб боришаяпти.
javohir&nasaf&samarqand: Assalomu Alaykum Savolim Nega respublika bo'ylab turnirlar davomiy bo'lib qolmadi? Bu turnirlarni tashkil qilishga kimlar yoki qaysi jihat to'sqinlik qildi
- Анъанавий мусобақалар давом этаяпти. Биздаги муаммо боя айтиб ўтдим.
Фаррух Сайфиев: Нодирхужа салом менинг саволимга шаффофлик билан жавоб берсангиз илтимос. Якинда хар бир вилоятда фудбол академялар очилди менинг углим уз кучи билан имтихонлардан утди лекин хозирда шороитлари биронта энвертарлари йук академяни нима деб уйлайсиз фарзандим жуда истедодли бунака шароитда бола синиб колмайдими.муддога утсам академя номига очилдими федератсия томондан этибор каратиладими.
- Ҳозирги академияларга келадиган бўлсам, аввало фарзандингизни ўқишга киргани билан табриклайман. Тизимни янада сифатли кўриниш олиши учун академиядаги мураббийлар савиясини оширишимиз керак. Сиз айтаётган инвентарлар ҳар бир машғулотга мос бўлиши керак. Бунга босқичма босқич эришилади деб ўйлайман. Бунинг учун академиялар ўртасидаги мусобақалар ҳам сифатли бўлиши керак. Ундан ташқари уларда молиявий қийинчилик бўлмаслиги керак.
Farruhf. Нодирхўжага савол.
Болаларни бошқа шаҳарга мусобақага бориб келиш харажатларини (йўл кира, ётоқхона, озиқ овқат) доим ота оналар тўлаяпти. Баъзи ўртаҳол ота оналар сафар харажатларига пул топиб беролмаяпти. Натижада боласи ўта иқтидорли бўлса ҳам мусобақага боролмай қолиб кетаяпти. Шу масалага ҳам ечим излаб кўриш вақти келмадимикан?
Энг оғриқли нуқтамиз! Масалан бу йил жуда кўп мусобақалар ўтказдик. 2 ойча аввал ЎФА Вице-президентига Республика мусобақасини 5та ёш тоифасини Тошкентда қабул қилиш ва 2001 ҳамда 2004 йилларда таваллуд топган жамоаларни ҳаражатини кўтаришни айтдим. Мана U-17 Мусобақаси жуда юқори шароитда ўтди ва бундан ҳамма хурсанд бўлди. Сизни саволингизга келсак, вилоятларда асосан БЎСМлар фаолият юритади. Ҳудудий лигаларни мавжуд эмаслиги натижасида улар фақат кубокларда қатнашиб келишаяпти. Бу ҳаражат талаб қилади. Чунки борадиган жойингизда камида 5-6 "сутка" тунаб қолишингиз керак бўлади. Буларнинг бари ҳаражат. Агар биз вазирлик ва ЎФА ўртасида келишган ҳолда БЎСМларни ривожлантириб олсак, вилоят ассоциацияларини молиясини тўғирлаб ҳар бир вилоятда муқим чемпионатни йўлга қўйиб олсак шунда ортиқча ҳаражатлар бўлмайди.
18-Сектор АНД. Рахмат сизларга Чемпионат азия ходимлари №1 сизлар шунафанги учрашувлардан кўпроқ ташкил қилилар Нодирхўжа Юлдашевга омад тилемиз
Раҳмат! Менимча бу лойиҳа давомий бўлад ва Сиз айтганингиздек кўпроқ ташкил қилиниши учун қўлимиздан келган ишни қиламиз. Фақат ўз офисимизда эмас, балки бизнинг ходимлар сафарларга чиқиб ҳам шу лойиҳани давом эттиришлари мумкин бўлади. Бу билан биз футбол ва ўқувчи ўртасида кўприк бўламиз деб ўйлайман.
Nosirjon Marasulov. Assolomu alekum.savolim. Nega hardoim loyhalaringiz boshida juda yaxshi yoritilib zor loyihadek korinadida lekin vaqt otgan sari malumot deyarli berilme qoyadi bardavomlik yoqdek
- Тўғри, бу бизнинг камчилигимиз. Бу борада ишлашимиз керак. Ҳар бир лойиҳа камида 6 ой давом этиши керак. Масалан, ўзимни "Кеча, бугун, эртага" лойиҳам. Бу лойиҳа анча тилга тушганди, футбол оламида ўз ўрнига эга шахслар билан кечаги ва бугунги куни, келажакдаги режалари ҳақида гаплашар эдик. Насиб қилса шу лойиҳани яна давом эттираман. Ундан ташқари, "Пенальти" ҳам ёмон лойиҳа бўлмаган эди. Фақат Шаҳбознинг "Голи" офсайдда қолиб кетди. "Кичкина камера", суратли фотомақолалар эса давом этаяпти.
Комментарии