UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланмоқда (жараённи онлайн кузатиб боринг)  0 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  1 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  1 11:30Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?  8 11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0 10:45"Манчестер Сити" захира дарвозабони Ортега илк бор Германия термасидан чақирув олди  1 10:24Суперлига. Абрамов бугун собиқ жамоасига қарши, "Олимпик" Олмалиқда меҳмон   0 10:21"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси учун курашади  0 09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  2 09:30Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!   9 09:00"Реал Мадрид" "Лейпциг" ҳимоячисини ўзининг асосий трансфер мақсадига айлантирди  4 08:29ПСЖ "Астон Вилла" тўпурарини ўз сафида кўрмоқчи  0 08:10БУМ! Криштиану Роналду "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин   25 07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  2 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" охирги дақиқада гол уриб, ПСЖдан ғалабани юлиб олди. "Арсенал" "Интер"га ютқазди  12

Сенга ишонамиз Улуғбек ёхуд наманганлик футболчи тарихи... Янгиликлар

Сенга ишонамиз Улуғбек ёхуд наманганлик футболчи тарихи...

2017 йилнинг ёз ойида Дилшод Нуралиев ва Рауф Талгатович билан 2004 йилда туғилган энг сара футболчиларни излаш мақсадида Наманганга ташриф буюрдик.

Одил Аҳмедов билан бошлаган ишимизнинг асосий мақсади Наманганда болалар футболига бўлган иш сифатини ошириш эди.


Шунда Дилшод Нуралиев бирйўла 2002 йилда туғилган болаларни ҳам кўриб кетай деди терма жамоа учун ва ОБЎФМ мураббийи Аъзам ака билан келишиб 2001 йилда таваллуд топган футболчиларни, 2002 йилда таваллуд топган Наманган терма жамоасига қарши ўйин ташкил этдик.

Бизга 2002 йиллардаги болалардан кўра 2001 йилда туғилган Улуғбек манзур келди. Шунда Дилшод ака Одилга айт, шу болага қарасин дедилар. Мен бу ҳақда аввал Содиқга (Одилнинг дўсти, тўрақўрғонлик) айтдим. Мақсад шу болага сал ёрдам бериб, "Навбаҳор" ўринбосарлари сафига жойлаш ва кейинчалик Европага кўрсатиш эди.

Улуғбекнинг ўзи билан келишдик, онаси ҳам рози. Водийда бу ёшда кучли лигалар сони кам. "Бунёдкор"га берай десам захирада ўтириб қолиши мумкин, "Пахтакор"да ҳам худди шундай. Январь ойлари эди. Дмитрий Макарович "Чиғатой" клубида иш бошлайдиган бўлди ва у U-18 жамоасига мураббий этиб тайинланди. Ўйлаб ўтирмай бу болани Дмитрий Кимга таклиф қилдим. Мураббийнинг салоҳиятига бутун Ўзбекистон тан берган. Айнан шу одам аслида 1993 йилда таваллуд топган футболчилар терма жамоасига бош мураббий бўлиши керак эди ва у бизни Олимпиадага ҳам олиб чиққан бўларди, балки!

"Пахтакор"нинг 1993 йилда таваллуд топган футболчиларини 7 ёшидан қабул қилиб олган. Олим Шокиров билан ҳамкорликда жамоада меҳнат қилди, натижаларини кўринг: Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Абдул Азиз Юсупов, Муҳсин Убайдуллаев, Асилбек Омонов, Акмал Турсунбоев, Игорь Сергеев, Максимилиан Фомин ва Жасур Ҳакимов. Буларнинг аксари 7 ёшдан келган бўлса, яна кимлардир 11-12 ёшдан. Пайтида Турсунбоев, Машарипов ва Искандеровга булардан футболчи чиқмайди деган "ташхис" қўйилган. Машарипов ва Искандеровни Дима уйида боқиб юрган кезлари ҳам бўлган.

Қисқаси шу мураббий қўлига топширдик. Бу ерда Одил ётоқ ва майда харажатларига ёрдам берди. Мақсадимиз Тошкентда яхшилаб тоблаб, Италиянинг "Карпи" жамоасига совға қилиш эди. Лекин Европага кириш жуда қийин. Бир ойча аввал Аъзам ака ортга қайтишини илтимос қилди, сабаби унга "Навбаҳор" ўринбосарлари сафида тўп тепиш имконияти пайдо бўлганди. Куни кеча Макарович Нодир, шу болани қайтариб бер деди. "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўринбосарлари ўртасида бўлиб ўтган ўйинда майдонга тушган экан. Бу ҳақда хабар топдим ва Димага қилган меҳнатига рози бўлиши, ўринбосарлар сафида унга секин-аста жой берилаётганлини айтдим.

Бу бола ҳеч қачон кечаги кунини унутмаган ҳолда, эртанги кун учун курашишда давом этишига ишонаман!

Бугун Республика мусобақасида "Навбаҳор" жамоаси 1-ўринни қўлга киритди, бу менинг ЎФА ходими сифатидаги СЎНГГИ мусобақам бўлди! ЎФАдан кетар эканман, ортга қарайман ва қилган ишларимга назар ташладим. 2001 йилда таваллуд топган Республика мусобақасиниг 1,2,3 - ўринлари ВОДИЙнинг 3та терма жамоаси - Наманган, Андижон ва Фарғонага насиб этди. Бу "ОЛТИН ВОДИЙ" лойиҳасининг самараси эди. 2017 йил Умид Аҳматджановга берган биринчи таклифим "ОЛТИН ВОДИЙ" лойиҳаси эди. Унга кўра водий бўйлаб 2001-2006 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги лига йўлга қўйилиши керак эди. Наманган, Андижон ва Фарғона футбол федерациялари билан ҳамкорликда бу ишни амалга оширдик. Биринчи йил сифат кучли бўлмаган бўлса-да, лекин ҳаминқадар ишланди.  8 ой ичида бунинг мевасини кўрдик! Кейинги мақсадим катта эди: бутун Республика БЎСМларини оёққа турғазиш. Балки кимлар учундир болалар футболи шунчаки шоу, лекин мен унга фан сифатида қараётгандим.


Чапдаги Шукурулло, ундан келажакда албатта Анвар Солиев чиқади, агар меҳнат қилишни тўхтатмаса, Улуғбекка эса Одил Аҳмедовнинг йўлини тилайман!

Бугун Улуғбекка мусобақанинг энг яхши футболчисига аталган статуэткани берар эканмиз, унинг  мисолида қанчадан қанча футболчиларнинг йўқ бўлишини олдини олишимиз лозимлигини ўйладим. У билан эсдалик учун суратга тушдим ва яна бир бор таъкидладим, буёғига орқага қадам йўқ!

Бугун Погбанинг ёшликда тушган суратлари жаҳон матбуоти бош саҳифаларини безаб турибди. Айнан мана шу сурат 2026 йилги жаҳон чемпионатига бағишлаб чиқариладиган журналларнинг бош саҳифасида бўлишини чин дилдан Худодан сўраган бўлардим.

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика