Нодир Ибрагимов: "Пенальти белгилангунига қадар ҳаммаси жойида кетаётганди"
27 апр 2016 15:58
Новости
Нодир Ибрагимов: "Пенальти белгилангунига қадар ҳаммаси жойида кетаётганди"
Ўзбекистон Биринчилигининг 5-туридан ўрин олган марказий учрашув "Цементчи" - "Оқ-тепа" (3:0) баҳсидан кейин меҳмонлар аъзоси Нодир Ибрагимовнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Қайсидир маънода учрашувни ёмон ўтказганимиз йўқ. Айниқса, дарвозамиз томон пенальти белгилангунига қадар ҳаммаси жойида кетаётганди. Бироқ шундан кейин вазият биз учун салбий томонга ўзгариб кетди. Пенальтидан гол ўтказдик. Ортидан иккинчи бўлимда яна икки марта ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. "Цементчи" ҳақида илиқ фикрларни билдириш мумкин, бироқ биз ҳам ёмон ўйнамагандик. Айтиш мумкинки, майдоннинг сифати ҳам ўйинимизга таъсир қилди. Бизни янада муҳим учрашувлар кутиб турибди. Насиб қилса, йўқотган очколаримизнинг ўрнини кейинги турларда тўлдирамиз, - дейди Ибрагимов.
"Оқ-тепа" матбуот хизмати
Комментарии