Нодир Элибоев футзалчилик фаолиятини тугатди
18 окт 2016 11:46
Новости
Нодир Элибоев футзалчилик фаолиятини тугатди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Ардус" аъзоси ҳисобланган Нодир Элибоев футзалчилик фаолиятига якун ясади.
Элибоев профессионал футзалдаги фаолиятини 2005 йил "Строитель Зарафшон" жамоаси таркибида бошлаган, унинг сўнгги клуби эса Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони "Ардус" бўлди. Ўтган мавсум "Ардус" билан Ассоциация кубоги ва Ўзбекистон кубогида зафар қучган Нодир Элибоев Олий лигада кумуш медалларни қўлга киритди. Миллий терма жамоа билан эса йил бошида Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борди ва 10 сентябрдан 1 октябрга қадар Колумбияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Колумбиядаги мундиал футзалчи учун сўнгги мусобақа бўлди. Футзалдаги энг катта орзусига эришган ҳимоячи фаолиятини мана шундай юқори нуқтада тугатди.

Похожие новости
15:49
2025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади" 2
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии