Нодари Кавтарадзе Москвага жўнаб кетди
14 июл 2023 11:51
Новости
Нодари Кавтарадзе Москвага жўнаб кетди
Жамоамизнинг грузиялик легионери Нодари Кавтарадзе Суперлиганинг қолдирилган 8-турида Тошкентда “Пахтакор”га қарши беллашувда оёғидан жароҳат олиб, сафдан чиққанди.
Олдин хабар берганимиздек, футболчига жарроҳлик столига ётиши зарур ва бу амалиёт Москвада ўтказилиши режалаштирилган.
Шу мақсадда Нодари 9 июль куни аввал Тбилисидан Тошкентга келди ва Москвага операциядан олдинги тиббий текширувга йўл олаётганлиги учун ҳужжатлаштириш ишлари билан машғул бўлди.
"Андижон" клуб раҳбарияти Нодари билан мунтазам алоқада бўлиб турибди. Футболчи кеча кечки пайт 19:20 да Тошкент-Москва йўналишида Россия пойтахтига жўнаб кетган.
Москвадаги тиббий текширувдан сўнг, Кавтарадзенинг қачон операция қилиниши маълум бўлади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Комментарии