RU

Последние новости

08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  1 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  1 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  6 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1

Низомиддин Зиёвутдинов: "Пахтакор" билан ўйинда мукофот? Бизга пулдан ташқари очко ҳам керак эди" Новости

Низомиддин Зиёвутдинов: "Пахтакор" билан ўйинда мукофот? Бизга пулдан ташқари очко ҳам керак эди"

Ёрқин Назаров мураббийлигидаги "Андижон" жамоаси Суперлиганинг 6-тур қолдирилган ўйинида Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди.

Биз эса мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг дарвозабони Низомиддин Зиёвутдиновга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Пахтакор" билан ўйинда "Андижон"нинг режалари иш берди десак тўғри бўладими? Умуман ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Нафақат "Пахтакор", балки аввалги учрашувда "Насаф"га қарши ҳам яхши ўйин ўтказган эдик. Жамоа Ёрқин ака Назаровни бошқарувига ўтгач услубимиз ҳам ўзгарди. Мавсум бошида асосий таркибга кира олмаётган футболчиларга ишонч билдирилмоқда. Барча ўзига берилган имкониятдан максимал даражада фойдаланишга интилмоқда. Бевосита ўйин ҳақида тўхталсам, чемпион жамоага қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Бироқ бизда ортга йўл йўқ эди. Кўп очколарни бой бердик. Ҳар бир баҳсда ижобий натижа илинжида ўйнамоқдамиз. Биринчи бўлимда кўпроқ ҳимояга эътибор қаратдик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг бизда бошқа йўл қолмаганди. Ҳужумларни кўпайтирдик, вазиятлар яратдик. Жамоадошларимга ажойиб ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир ўйинда шундай катта иштиёқ билан тўп тепсак ғалабани қўлга кирита оламиз. 

- Сўнгги дақиқаларда жамоа бор кучи билан олдинга ўтди. Билишимизга қараганда мукофот пули икки ҳисса оширилган экан. Бу ҳам катта мотивация бердими?

- Ҳа, шундай бўлгани рост. Лекин бизга пулдан ташқари очко ҳам керак эди. 

- Терма жамоа йиғинлари сабаб юзага келган танаффусда Ёрқин Назаров нимани ўзгартира олди?

- Мавсум бошида жисмоний ҳолатимиз устида ишламаганимиз кўриниб қолди. Танаффусда мураббийлар кўпроқ шунга урғу беришди. Эътибор бераётган бўлсангиз жамоамизда сўнгги дақиқаларда чарчоқ аломатлари сезилмаяпти. 

- Иккинчи даврада таркиб кучайтирилиши билан натижалар ҳам ўзгариши мумкинми?

- Ҳа, трансферлар ойнаси вақтида янги футболчилар жалб қилинади. Ҳар бир чизиқда рақобат бор жойда ўсиш ҳам бўлади. 

- Орада маълум вақт жамоани тарк этдингиз. Лекин дарвозабонлар билан боғлиқ муаммолар кузатилгач қайтдингиз. Мана шу жараёнга аниқлик киритиб ўтсангиз...

- Бир муддат жамоани тарк этдим. Бунга сабаб мураббий бўлган. Натижага бош мураббий жавоб беради. Бизда эса акси кузатилди. Муваффақиятсизликларда фақат мени сабаб қилиб кўрсатишди. Кейин эса айб фақат футболчиларда эмаслигини тушуниб етишди. Биз бир жамоамиз. Мағлубият ҳам, ғалаба ҳам жамоаники. Кўриб турганингиздек мураббий ўзгаргач ўйинимизда ҳам ижобий томонга ўзгариш кўзга ташланмоқда. Ҳар бир ўйиндан кейин қайсидир футболчини айбдор қилиш футболчига яхши ўйнаши учун катта таъсир қилади. Футбол эса хатоларсиз бўлмайди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика