RU

Последние новости

01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  1 00:13А Серия. Иккинчи ва тўртинчи ўринлардаги жамоаларнинг ўзаро ўйини учун таркиблар эълон қилинди  1 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  0 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  1 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  5 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  11 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1

Нима учун "Реал"га айнан Мбаппе керак?! Новости

Нима учун "Реал"га айнан Мбаппе керак?!

Баъзи нарсалар Мбаппени такрорланмас қилади. У чиндан 280 млнга арзийди.

Агар "Реал" уни сотиб ололса, афсусланмайди. Нега дейсизми?! Келинг, сизга бир нечта сабаблар билан фикримизни исботлаб беришга ҳаракат қиламиз.

Охирги кунларда Килиан Мбаппенинг «Реал»га трансфери ҳақидаги янгиликлардан беркингани жой топиб бўлмай қолди. Француз ОАВи Мадридда ушбу трансфер учун ақлбовар қилмас сумма тайёрланаётганини ёзаётган бўлса, испаниялик ҳамкасбларимиз форвард «Реал Мадрид» устози билан суҳбатлашиб улгургани ва жамоасини ўзгартиришга тайёрлигини айтиб ўтганини таъкидлашмоқда.


Ушбу трансфер амалга ошиш-ошмаслиги ҳақида бир нима дейиш мушкул: «Реал» молиявий муаммоларга одатда дуч келмайди, ҳозир ҳам ФФП билан муаммо йўқ (агарда Гарет жамоани тарк этадиган бўлса, барчаси шунга қараб кетаяпти, иш яна ҳам осонлашади), лекин Зинедин Зидан билан ишлаш истагини билдираётган топ-футболчилар кўплиги ва рўйхатдаги исмлар ҳайратга солмоқда. У ерда сиз Эден Азар, бир неча кун олдин яна Зидан ўзининг кумири эканлигини айтиб ўтди. Лекин муҳими бу эмас: агар «Реал» йўлини топиб, бу трансферни амалга ошира олса, France Football ёзаётган 280 млн ҳам кўп бўлмайди. 

Нега Мбаппенинг трансфери 280 млн туради?

Майдонда футболчи ҳозирнинг ўзида кўрсатаётган ўйини, ҳаракатлари билан баҳоланади, лекин унинг трансфер нархини белгилаётганда ёши, келажакда янада ўсиши мумкинлиги ва шунга ўхшаш факторлар ҳам инобатга олинади. Шу сабабли 20 ёшдаги футболчиларга стабиллик етишмайди. Ёрқин ўйинлар бўлади, лекин бутун мавсум давомида шундай юқори нотада ҳаракат қилиш қийинлик қилади. Бунга Азар, Гризманн, Дибала, Салах, де Брёйне ва яна кўплаб футболчиларни мисол қилиб келтириш мумкин. Катта саҳнага жуда эрта чиққан бу футболчилар вақт ўтиши билан, тажриба тўплагач, бугунги даражаларига етишди.  

Трансфер бозорида иқтидор ва ёшга қараб нарх белгиланади. Яъни футболчи қанчалик ёш ва иқтидорли бўлса, унинг нархи шунчалик қиммат бўлади. Ва фақат саноқли футболчиларгина бу каби талабларсиз баҳоланади. Криштиану Роналду 20 ёшида «МЮ» асосий таркибида ўйнар, 21 ёшида мавсум давомида 20 дан ортиқ гол урган ва "Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатига киргач, Фергюсоннинг асосий қуролига айланди  – ушандан буён португалиялик планкани пасайтиргани йўқ. Лео Месси 19 ёшида «Барса» сафида ажойиб мавсум ўтказган, кейин мавсум йўқолиб қолмади ва 21 ёшида Гвардиола келгач, ўзга сайёраликка айланди. Ким билади дейсиз балки Мбаппе ҳам шу қаторга қўшила олар.


Унинг катта футболга кўникиш даври 2016/17-йиллардаги мавсум кузига тўғри келди, ўшанда Мбаппе 17 ёшда эди. 2017 йил қишидан «Монако» асосий таркибига кирган Килианнинг сермаҳсуллиги пасаймаяпти. Ўша мавсумда ва кейингиларида у 20+ гол урди. Бу мавсум ПСЖ сафида 20 ёшли Мбаппе 30 дан ортиқ гол урди ва мавсум ҳали тугаганича йўқ. Айнан шу сабабли, Мбаппени ноёб футболчилар қаторига қўшишимиз мумкин.

Бор йўғи 20 ёш, лекин тажрибаси қандай?

Ҳар қандай футболчига янги клуб, янги чемпионатга кўникиши учун вақт керак бўлиши ҳеч кимган сир эмас. Айниқса ёш футболчиларга бу борада қийинроқ бўлади. Адаптация деган нарсани ҳеч ким четлаб ўта олмайди. Аммо бундан ташқари, босим деган жиҳат ҳам мавжуд. 222 млн эвазига Парижга кўчиб ўтган Неймардан сўранг, сўзларимизни тасдиқлай олади. Топ-клубга ўтиш кўплаб нарсаларни талаб қилади: сифатли ўйин ўз-ўзидан бўлиши керак, бу ҳақида ортиқча гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Натижа ҳам ҳозироқ ва шу ерда талаб қилинади. Истаймизми ёки йўқ трансфер нархи (қимматлиги) футболчи ва унинг ўйинига бўлган муносабатга таъсир кўрсатади. Энг иқтидорли футболчи ҳам бундай босимга дош бера олмаслиги мумкин. Айниқса Мадриднинг «Реал» клубидагидек босимга. Бу ерда нафақат ташқаридан босим бўлади, балки клуб президенти ҳам ҳа деганда футболчини йўқлаб туради.  

Бу борада ҳам Мбаппе ўзига хос. 20 ёшида у топ-клубга ўтиш, трансфер нархи босими, ҳал қилувчи баҳсларда (ҳеч бўлмаганда терма сафида) иштирок этиш каби саргузаштларни бошидан ўтказиб улгурди.

Жаҳон чемпионатида Франция ўйинларнинг кўпини прагматик футбол кўрсатиб ўтказган бўлса, икки бор ҳақиқий шоу кўрсатишга тўғри келди. Умумий ҳисоблаб чиқсак, французлар турнир давомида бор йўғи 19 дақиқа ким(лар)дандир ҳисобда ортда қолаётган эди. Нисбатан қийинроқ ўтган ўйинлар Аргентина ва Хорватияга қарши учрашувларда Мбаппе айниқса яхшироқ ўйин кўрсатди. ЖЧдаги ўзининг 4 голидан 3тасини айнан шу ўйинларда урди ва голли пас берди. У трофейлар келтиришга тайёр. «ПСЖ» сафидаги омадсизлик бу алоҳида масала. Килиан ҳаттоки ўша ўйинда ҳам, «Ливерпуль» дарвозасига ҳам гол ура олди. Яъни "қийин ўйинларда йўқ бўлиб қолади" деган ибора бизнинг қахрамонимизга тўғри келмайди. 

Нега "Реал"га айнан у керак?!

Биринчидан, бу футболчи – мисол учун ушбу мавсум бошидан буён ҳисобалайдиган бўлсак, ҳар 61 дақиқада ёки гол урмоқда, ёки шерикларига голли узатма етказиб бермоқда. Иккинчидан, у ёш бўлгани сабаб, "Реал" узоқ йиллар давомида ушбу позицияга бошқа футболчи қидиришининг хожати бўлмайди. Ва мабодо, воқеалар ривожи кутилганидек кетмайдиган бўлса ҳам, Килиан катта пул олиб келади. 

Учинчидан, ОАВ вакиллари даврасида Мбаппе – ижобий қахрамон ва у бугунги кунгача ҳеч қандай жанжалли ишларга аралашиб қолмаган. Бу билан у "оппоқ" демоқчимасман, шунчаки, у омадли бўлгани учунми ё бошқа сабаб борми, баъзи ишлари эътибордан четда қолади ёки ортиқча вахима кўтарилмай ўтиб кетади. Бир неча кун давомида терма сафида кетма-кет симуляция ишлатиш - тасаввур қилинг агар Неймар шундай қилса, нималар бўлиб кетади. Лекин Мбаппега бўлаверади, ҳеч ким унга лақаб ҳам топиб ўтирмайди, ёки мемлар қахрамонига ҳам айланиб кетмайди. Шу билан бирга, медиа-дунёсида унинг ҳам ўз ўрни бор ва бу борада у мисол учун Погбадан қолишмайди: Поль «инстаграм»да 34 млн обуначиси бўлса, Килианда 28 млн. Яъни "Реал" яхши кўрадигани, аниқроғи, Перес хуш кўрадиган жиҳат, пиар-агент сифатида ҳам Мбаппе жаҳон юлдузларидан қолишмайди, ва уларнинг кўпчилигидан фарқли ўлароқ негатив фикрларга сабаб бўлмайди.  

Ва ниҳоят, яна бир сабаб: у бўлмаса, бошқа ким Флорентино Перес ўнг қанотда Бэйлни унутишига ёрдам бера олади?

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика