RU

Последние новости

00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  0 23:54"Рома" — "Лацио". Таркиблар маълум  7 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  90 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  1 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  12 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  35 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

Нима учун ЎФАга кучли мутахассислар келмайди, энг катта қилинган иш қайси? Новости

Нима учун ЎФАга кучли мутахассислар келмайди, энг катта қилинган иш қайси?

Алишер Никимбаев ЎФА ҳақида гап юритар экан, жамоа шаклланмаганлигини айтиб ўтди. Қўшиламан, аслида жамоа бузилиб кетганига 5-6 йил бўлди.

Буни барчаси молияга бориб тақалади. Бугун мутахассислар (ўзи улар саноқли) клубларда фаолият олиб боришни маъқул кўряптилар. Чунки, клубларда 10-30 млнга яқин даромад қилса бўлади. ЎФА тизимида эса, маошлар 2.5 - 4.5 млнгача. Табиийки, бундай пайтда, бундай маошга 10-30 млн олиб турган киши келмайди. Натижада, катта ташкилотдаги мутахассислар, тажрибасиз ёшлар орқали шаклланяпти.


Тўғри, аксар бўлимларда маошлар катта, лекин бундайлар кам. Бу мутахассислар, йиллар давомида фаолият олиб боряптилар ва айнан уларни алмаштирадиган пайт келган. Чунки улар билан ўзбек футболи ҳеч нимага эришмади.


Клуб ва энг катта ташкилот ўртасидаги маошлар ўртасидаги номутаносиблик, энг катта сабаб бўляпти жамоани шаклланмаслигига. Масалан, мен ҳам Тошкент шаҳрини зўр бўлиб кетишини жуда - жуда истайман. Лекин сўнгги маротаба январь ойида маош олганмиз! Ходимларимизни, қарз олишга одами қолмаган. Қандай қилиб бундай вазиятда жамоани шакллантирасиз? 

Шаҳсан мен ҳам сентябрь ойигача сабр қиламан, чунки пулга хирс қўймаганман. Оддий ҳаётда катта бўлдим ва йиғиладиган миллионлар, эртага сенга садоқат қилмаслигини биламан. Шунинг учун ҳеч қачон маош борасида гап талашмаганман. Лекин оила, фарзандларинг катта бўлган сари, эҳтиёж учун ҳам керак бўлади пул.


Алишер Никимбаев, Аваз Бердиқулов, Фарҳод Абдуллаев каби мутахассислар ўзбек футболига керак, аммо улар 5 млн маошга келишмайди. Бу пулга клублардаги мутахассислар ҳам келмайди. Тошкентда ижарага уй олишни ўзи 2-2.5 млн сўм бўлса, еб ичиш, ҳаёт деганларидек. Футболдаги мутахассис ҳам, футболчи ва мураббий каби молиялашадиган пайт келди. Бутун дунёда шундай. 


Ҳамма нарса молияга бориб тақалади. Яхши молия, яхши кадрлар дегани. Пул бўлмаса, ҳеч қанақа команда йиғиб бўлмайди. ЎФА ва ПФЛда қилиниши керак бўлган бугунги кундаги иш, бу керак бўлмаган мутахассисларни, раҳмдиллик қилмасдан бўшатиб, ишлаётган мутахассисларни маошини ошириш. Шунда ишда унум ҳам, сифат ҳам бўлади.

Сўнгги 1 йил давомида яхши ишлар ҳам бўлди. Мен йиллар давомида ҳудудий федерацияларга эътибор қаратиш кераклигини айтиб келардим. Наманганга Шуҳрат Мирхолдиршоев, Фарғонага Носир Отақўзиев, Тошкент вилоятига Аскер Жадигеров, Сирдарёга Рустам Қодиров каби ўз пайтида футболни қойиллатган ва вилоят футболи учун жон куйдирадиган кишилар раҳбар этиб тайинланди. Сурхондарёда "Машъал" академияси тарбияланувчиси, Шомуродовлар сулоласидан, Санжарни кўрсатишим мумкин, унга Бахриддин Ваҳобов ёрдам беряпти. Хуллас, йиллар давомида, ҳеч ким эътибор қилмаган томонларга, назар ташланди. Бунинг мевасини кейинги 10 йилда кўрамиз. 


Абдусалом Азизов, Равшан Эрматов ва Бахтиёр Шириновни ташаббуслари билан, ҳар бир ҳудудий ассоциацияларни молиявий ҳолати яхшиланди. Шу кунгача 3-4та ташкилот арзимаган маош билан таъминланиб келинган бўлса, бугун масала ҳал бўлди. Маошлар нисбатан ошди. Пул топаётган ассоциациялар сони 10га етди. Бу катта ўсиш. 2017 йилга қадар эса, оз бўлсада Мираброр Зуфарович томонидан очилган фонд федерацияларни молия билан таъминлаб турган.


Фарғона вилояти ҳокими ФФАга 4та сунъий майдон, 60 кишилик ётоқхона, бассейн ва зали бор комплексни совға қилди. Бунақаси Марказий Осиёда йўқ! Наманган вилояти ҳокими эса сал кам, 1 млрдга яқин сўмни НФАга ўтказиб берди. Бир неча йилдирки, Хайрулла Бозоровни кўплаб ҳокимларга футболга эътибор қилиш бўйича наъмуна бўлиб келяпти.

Эски раҳбар пайтида ўртоқлик ўйинларни зўри бўлди дейишингиз мумкин. Бундай имконият 4 йилда бир маротаба бўлади. Агар ЖЧга чиқа олсак, бизда ўртоқлик ўйинлари билан муаммо бўлмайди, агар чиқа олмасак, ЖЧга чиққан жамоалар атайин кучсиз терма жамоаларга спарринг рақиб сифатида таклифлар юборади. Бундай ўйинларни биз энди яна 2022 йил кўришимиз мумкин бўлади. Авваллари ҳам яхши терма жамоалардан бизга таклифлар бўлган. Аммо мураббийлар истамади. 2018 йил эса, биз мураббийсиз эдик.

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика