Нилуфар Усмонова: "Қизиқарли ўйин томоша қилишни яхши кўраман"
13 июл 2014 10:55
Новости
Нилуфар Усмонова: "Қизиқарли ўйин томоша қилишни яхши кўраман"
Ўзбек шоу-бизнеси оламининг ёрқин юлдузи, ажойиб хонанда Нилуфар Усмонованинг жаҳон чемпионати финали борасидаги фикрлари билан қизиқдик.
Аввало мени фикрим билан қизиққанликларингиз учун "СА" сайти ижодкорларига раҳмат айтаман. Мен жаҳон чемпионати ўйинларига бефарқ эмасман. Тўғриси, мундиал аввалида Испания ғолиб бўлса керак деб ўйлагандим. Кейин эса кучли жамоалар гуруҳ босқичидан нарига ўта олишмаганига чемпионатга бўлган қизиқишим пасайганди.
Бу йилги чемпионатда кутилмаган натижалар кўп учради. Ушбу жаҳон чемпионатида эртакларда учрайдиган натижалар кўп қайд этилди.
Испания, Италия, Англия терма жамоалари гуруҳ босқичдаёқ ўз юришларини тўхтатишгани ҳақиқий "сюрприз" бўлди. Умуман тарихда бўлмаган ўйинлар ҳам учради. Кўп ўйинларни ўтказиб юбордим. Лекин учрашув натижалари билан доимо қизиқиб келдим ва сўраб билиб бордим. Айни пайтда таътилдаман. Куни кеча Голландия - Аргентина ўйинини катта кўчада қўйилган кинотеатрга кириб кўрдик.
Тўғриси, йиғлаворай дедим. Бир томондан Голландияга рахмим келди. Лекин рақиби кучли экан. Ютиши керакда! Финалда Аргентинага мухлислик қиламан. Лекин ростини айтадиган бўлсам, мен қизиқарли ўйин томоша қилишни яхши кўраман. Мен ишқибозлик қилган футболчи Дэвид Бэкхем фаолиятини якунлаганидан сўнг, тўғриси, ҳеч бир терма жамоа ёки клубга мухлислик қилмай келаман. "Барселона" ҳамда "Реал" жамоаларининг ўзаро учрашувларини доимо қолдирмасдан кўриб келаман. Бу жамоаларнинг ўйинлари доимо қизиқарли ва кучли кечади. Сўзим сўнггида эса, "Beckham forever" деб қоламан!
Шаҳбоз БЕҒАМОВ суҳбатлашди.

Комментарии