RU

Последние новости

18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  2 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   2 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  11 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  3 15:19Ғолиб номи аниқланмаган "Андижон" – "Қизилқум" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  1 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  7 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  4 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  4

Нилмар: “Бунёдкор” – жисмонан кучли тайёргарликка эга Новости

Нилмар: “Бунёдкор” – жисмонан кучли тайёргарликка эга

"Ал-Жаиш” футболчилари аэропорт худудини тарк этишиб, автобусга жойлашишди ва маълум вақт ўз юкларини кутиб ўтиришди.
Фурсатдан фойдаланиб, қатарликларнинг бразилиялик легионери Нилмар билан қисқача суҳбатлашдик.

- “Бунёдкор” жамоаси ҳақида нималар биласиз?
- Жамоанинг Осиё Чемпионлар лигасидаги “Ал-Фатҳ”га қарши ўтказган учрашувини томоша қилдим. “Бунёдкор” жисмонан кучли тайёргарликка эга. Шунингдек, футболчилар бир-бирларини яхши тушунишади ва керак пайтда жойларини алмаштириб ҳаракат қилишади. Ўйлайманки, “Бунёдкор” билан баҳсдан олдин мураббийимиз рақибнинг ожиз томонлари ҳақида бизга маълумот беради.

- Уч-тўрт йил илгари “Бунёдкор” сафида бир неча бразилиялик машҳур юлдузлар фаолият олиб боргани ҳақида хабардормисиз?
- Албатта, Ривалдонинг “Бунёдкор” сафига ўтгани ҳақида эшитиб, жамоа ҳақида маълумот йиғганман.

- Тошкент сафари олдидан Ривалдо, Сколари ёки юртимизда ўйнаб кетган бошқа бразилияликлар билан “Бунёдкор” ҳақида гаплашдингизми?
- Терма жамоага чақирилган пайтларимда, баъзи-баъзида “Бунёдкор” ҳақида суҳбатлашиб турардик. Шунингдек, Сколари ва Ривалдонинг интервьюлардаги “Бунёдкор” ҳақида айтган гапларини ҳам ўқиганман. Аммо Тошкентга келишдан олдин улар билан алоҳида гаплашганим йўқ.

- “Бунёдкор”да тўп тепган Эдсон Рамос ва Жоао Виктор кейинги фаолиятини Испаниянинг “Мальорка” клубида давом эттиришди. Сиз уларга қарши Ла-Лигада ўйнаган бўлишингиз керак.
- Ҳа, бу икки футболчини эслайман.

- Нима деб ўйлайсиз, “В” гуруҳидан кейинги босқичга қайси икки жамоа йўлланма олади?
- Ҳозирдан бир нарса дейиш қийин. Чунки гуруҳимизда кучли жамоалар бор. 1/8 финалга йўлланма оладиган бахтли икки клубнинг бири “Ал-Жаиш” бўлишини истардим.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика