RU

Последние новости

23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  4 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  44 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   39 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2

Николас Тальяфико: "Жуда хафаман — "Барса"га ўтишни орзу қилгандим, "Аякс" эса менга ёрдам бермади" Новости

Николас Тальяфико: "Жуда хафаман — "Барса"га ўтишни орзу қилгандим, "Аякс" эса менга ёрдам бермади"

"Аякс" қанот ҳимоячиси Николас Тальяфико "Барселона"га трансфери амалга ошмай қолгани ҳақида гапириб ўтди.

– Клубингизнинг тутган йўлига муносабатингиз қандай? Қаерда ўйнашни истардингиз?
– Қайсидир маънода, ажабландим. Мен тўрт йилдан буён клубдаман. Бошим ёрилганда, кўзойнакда ва ўйинга 70% тайёр бўлганимда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилдим... Тўпиғим ишиб кетганини айтдим. Улар мендан ўйнай оламанми ёки йўқ, сўрашганида 100% тайёр бўлмасам ҳам, ҳа деб жавоб бердим.

Бир нарса аниқки, мен керак бўлсам, ҳеч қачон рад қилмаганман. Ҳар сафар қўлимдан келганча ҳаракат қилганман, боримни берганман. Вазият мураккаблигини, ҳозир январь ойилигини ҳам яхши биламан. Бироқ бу барчамиз учун зарар келтирадиган ҳолат: мен истаган нарсамга ета олмадим, клубга, чунки улар кетишни истаганимда мени ушлаб қолишди.

Улар мени тўғри тушунишди, бироқ клубнинг ўз сабаблари бор эди. Аммо менга алам қиляпти. Имкониятларни қўлдан чиқармаслик керак деб ҳисоблайман – "Барса" каби клубга ўтиш имконияти, бу мен учун орзу эди, лекин клубдагилар зарур вақтда қўллаб-қувватлашмади.

Менталитетимда профессионаллик мавжуд – доимо яхши шуғулланиш, ўзимни ҳар томонлама яхши тутиш. Баъзан бундай ҳолат сизга қарши хизмат қилади. Шундай паллаларда ўйлаб қоларкансан, балки барчасига бироз бошқачароқ муносабатда бўлиш керакмиди, биринчи навбатда ўз манфаатинг ҳақида қайғуриш тўғрироқмиди", – деди Тальяфико.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика