RU

Последние новости

15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  0 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  4 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  10 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  19

Николаев ва Клишин "Динамо" билан шартнома имзолади Новости

Николаев ва Клишин "Динамо" билан шартнома имзолади

Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларига қизғин ҳозирлик кўраётган «Динамо» жамоаси таркиби кучайтирилишда давом этмоқда.

Янги мураббий Илҳом Шарипов қўл остида Самарқанддаги қароргоҳда ўтаётган ўқув-машғулот йиғинида яна икки тажрибали футболчи келиб қўшилди. Булар, Алексей Николаев ва Виктор Клишинлардир. Эътиборлиси, ҳар икки ўйинчи ҳам «Динамо»нинг собиқ футболчилари саналишади.

Жумладан, тажрибали ҳимоячи Алексей Николаев 2010 йилда жамоамиз шарафини ҳимоя қилганди. Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси «Динамо» билан шартнома имзолаб, 2016 йилги мавсумни Самарқандда ўтказиши аниқ бўлди.

2011 йилда «Динамо» жамоасида тўп сурган тажрибали ҳужумчи Виктор Клишин ҳам яна жамоамиз сафига қайтди. «Машъал» ва «Шўртан» клублари сафида Биринчи Лига тўпурарлари қаторида бўлган 33 ёшли футболчи «Динамо» билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Ўтган мавсумда Алексей Николаев «Қўқон-1912» клуби шарафини ҳимоя қилган бўлса, Виктор Клишин «Қизилқум» сафида тўп сурганди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар «Динамо» Михаил Наумов, Азамат Бобожонов ва Алишер Холиқов сингари янги футболчилар билан ҳам шартнома имзолаган эди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика