RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  117 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Никола Лазаревич: "Суперлига – Осиёнинг етакчи чемпионатларидан бири" Новости

Никола Лазаревич: "Суперлига – Осиёнинг етакчи чемпионатларидан бири"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Локомотив" (2:0) баҳсидан кейин навоийликлар устози Никола Лазаревич журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида

- Рақибнинг ўтган йилги ва бу йилги ўйинларини кўриб чиққандик. Биз камроқ хатога йўл қўйишга уриндик. Ўйлаган режаларимиз иш берди ва ғалаба қозондик. "Локомотив"га яхши ўйин учун миннатдорлик билдирмоқчиман ва кейинги ўйинларида омад тилайман.

- Ўзбек футболи ҳақидаги дастлабки тассуротларингиз...

- Олдин ҳам айтганимдек, ўзбек футболи билан яхши таниш эдим. Ўйлайманки, Суперлига – Осиёнинг етакчи чемпионатларидан бири. Шунингдек, ҳали олдинда жиддий баҳслар кутиб турганини таъкидлаш лозим.

- Жамоангиз олдига қандай мақсад қўйилган?

- Юқори марраларни кўзлаганмиз. Биз босқичма-босқич кучайиб боришни режалаштирганмиз. 

- АГМК клуби майдони ҳақида нима дея оласиз?

- Менимча, майдон ёмон ҳолатда эмас.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика