Никола Лазаревич: "Қизилқум" олдинга интилишда давом этади"
08 окт 2022 20:33
Новости
Никола Лазаревич: "Қизилқум" олдинга интилишда давом этади"
"Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич АГМКга (1:0) қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Умуман олганда шундай шиддатли ўйин кутган эдик. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Рақиб тўп билан яхши муомала қилди. Бизда ҳужумга ўтиш бироз қийин кечди. Шу боис вазиятларимиздан фойдаланишимиз лозим эди. Йигитлар борларини беришди. Уларга ғалаба учун раҳмат айтаман. АГМК турнир жадвалида пастда. Лекин яна кўтарилишига шубҳам йўқ. "Қизилқум" эса олдинга интилишда, ҳаракат қилишда давом этади.
Ислом Кенжабоев шахсий муаммолари туфайли бугун қайдномага кирмади. Бу ҳақида гапирмоқчи эмасман. У мавсум охиригача майдонга тушмаса керак",- дейди Лазаревич.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии