RU

Последние новости

23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  7 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  2 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  8 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   120 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  2 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  70 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  3 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   73

Нидерландияда мавсум якунланди: Чемпион йўқ, уни тарк этганлар ҳам, бироқ "Утрехт" судга мурожаат қилмоқчи Новости

Нидерландияда мавсум якунланди: Чемпион йўқ, уни тарк этганлар ҳам, бироқ "Утрехт" судга мурожаат қилмоқчи

Европа футболида муҳим қадам: Нидерландия келаси мавсумни яхши бошлаш учун бу йилги чемпионатни бекор қилди.

Албатта, коронавирус туфайли. Бельгияда (улар биринчи бўлиб ушбу ғояни илгари суришганди) ҳозирча бундай қарор қабул қилингани йўқ. Бу ерда эса барчаси расмий.


Айни дамда бизга маълум бўлган маълумотлар:


- Мавсум якунлаб қўйилмайди - у тўлиқ бекор қилинади: Эредивизи ва Эрстедивизида (иккинчи дивизион). Бунақаси 1945 йилдан кейин илк марта содир бўлди.


- Чемпион аниқланмайди: Етакчилик қилаётган "Аякс" Чемпионлар лигаси саралаш босқичида иштирок этади (тўртинчи раунд). Узоқ вақт ичида дастлабки маротаба ҳақиқатдан ҳам чемпионлик учун курашган АЗ Чемпионлар лигаси саралашининг иккинчи раундида қатнашади.


- Алкмарликлар норози: Биринчидан, улар ва "Аякс"да очколар тенг (56дан) эди, иккинчидан, жорий мавсум улар амстердамликларни икки маротаба мағлуб этишди ва фақат тўплар нисбати туфайли жадвалда пастда эди. Ҳа, бу муҳим кўрсаткич, аммо ҳамма ўйинлар ўтказилгандагина АЗ тепада бўлиши мумкин.


- Европа лигаси учун плей-офф баҳслари ўтказилмайдиган бўлди: Жойлар "Фейеноорд", ПСВ ва "Виллем II"га берилди.


- Сўнгги йўлланма учун курашни алоҳида кўриб чиқиш керак - бу ерда "Утрехт" жабр кўрмоқда. Улар "Виллем"дан бор-йўғи 3 очко орқада, аммо "Утрехт" захирасида битта ўйин бор, рақибидан 13та кўп гол урган ва ўзаро учрашувларда 4 очко тўплаган.


Дуранг қайд этилган жавоб ўйини можаро билан якунланган эди: "Виллем" фолдан сўнг 90-дақиқада гол урди. Бироқ такрорий лавҳани кўрган ҳакам фолдан кейин бошқа ҳужум бошланди деб ҳисоблади, шу сабабли голни бекор қилмади.


Аммо бу ҳаммаси эмас. "Утрехт" Нидерландия Кубоги финалига чиқди ва у ерда "Фейеноорд" билан беллашиши керак эди. Баҳс бекор қилинди, аммо ҳуқуқшунослар "Фейеноорд"нинг ғалабасини тан олишни таклиф қилишди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Утрехт" жойлар тақсимланишидан норозилигини билдириб, расмий мурожаат билан чиқди.


"Биз майдонда еврокубок йўлланмаси учун кураш олиб бордик, агар уни бизга беришмаса судга мурожаат қиламиз. Директорлар кенгаши томонидан қабул қилинган қарор футболни шарманда қилмоқда, шу сабабли "Утрехт" бу қарорга қарши" - дейилади расмий баёнотда.


"Виллем"ни эса ҳаммаси қониқтирмоқда - клубдагилар қарорни адолатли деб ҳисоблашяпти.


Нидерландия Қироллик футбол иттифоқи клубларнинг позициясига қарамай мавсумни бекор қилди ва бу катта можарога сабаб бўлди


34та жамоанинг (2та дивизион вакиллари) 16таси ушбу қарорга қўшилишди, 9та клуб қарши эканлигини маълум қилди ва яна 9таси ҳеч қандай фикр билдирмади. Масалан, "Хераклес" шундай баёнот билан чиқди: "Қўншни лигадагилар тақдирини биз ҳал қилмаймиз".


Лига раҳбарияти бирор фикр бўйича кўп овоз тўпланмади деб ҳисоблашди, шу сабабли улар регламентга кўра ўзлари ишга киришишди.


- Лигани ҳеч ким тарк этмайди: Хавфли ҳудудда бўлган "Ден Хааг" ва "Валвейк" чемпионатда жон сақлаб қолишади. Иккинчи лигада етакчилик қилаётган "Камбюр" ва "Де Графсхап" юқори лигага кўчмайди, яна ўз дивизионида тўп тепади. Иккинчи лигани ҳам ҳеч ким тарк этмайди.


Ушбу қарор "Комбюр" ва "Де Графсхап"га ёқмагани аниқ. "Камбюр" директори Ард де Граф ижтимоий тармоқда қуйидаги гапларни ёзиб қолдирди: "Қандай ажойиб спектакль! 16та клуб рози, 9таси эса қарши. Аммо раҳбарият фикр билдирмаган 9та клуб қизиқишлари доирасида қарор қабул қилди". Леуварден мэри "Комбюр"ни қўллаб ижтимоий тармоққа қуйидаги сўзларни ёзди: "Сизлар биз учун чемпионларсиз".


Клуб бош мураббийи ҳам ғазабда: "Бу Нидерландия спорти тарихидаги энг йирик шармандалик. Доимо раҳбариятда ҳалол инсонлар ишлайди деб ўйлаганман. Аммо ҳозирги воқеа - спорт эмас. Бироы бу учун жавоб беришади".


Бу барча жамоалар "Утрехт" каби судга мурожаат қилишса тўғри бўларди.


- УЕФА олдинроқ чемпионатни ўз хоҳишига кўра якунлашни таклиф қилганди: Агар имконият бўлса лигани якунлаш, агар бўлмаса, еврокубок учун ажратилган жойларни адолатли тақсимлаш.


Нидерландиянинг қарорига FOX Sports телекомпаниясининг баёноти - ҳар қандай ҳолатда ҳам трансляция учун ажратилган 25 млн. еврони тўлаб бериш таъсир кўрсатди. Ҳеч бўлмаганда мана шундай хавфсизлик ёстиқчаси бор.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика