RU

Последние новости

16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  0 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  3 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  13 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1

Нгуен Ван Си: "Биз жанг қилиб Вьетнамга қайтмоқчимиз" Новости

Нгуен Ван Си: "Биз жанг қилиб Вьетнамга қайтмоқчимиз"

Бугун, 14 октябрь куни ОК-2015 саралаши, 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Вьетнам миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида Вьетнам бош мураббийи Нгуен Ван Си ва ярим ҳимоячи Фам Тан Леонг иштирок этишди.

“Эртага майдон эгаларига қарши майдонга чиқамиз. Ўзбекистон хурматга лойиқ терма жамоа. Биз эса шунчаки эмас, жанг қилиб Вьетнамга қайтмоқчимиз”, - дейди Нгуен Ван Си.

“Биз ўз кучимизга 200 фоиз ишонган ҳолда бу ерга келдик ва биз эртага ғалаба қозонамиз”, - дейди Фам Тан Леонг.

- Қатар билан ўртоқлик ўйини қимматга тушмадими? Баъзи мамлакатлар учун бу азоб.
- Қатардан Қозоғистон орқали юртингизга етиб келганлигимизни инобатга олмаса айтарли қийинчилик бўлмади. Бироз толиққанмиз холос.

- Эртанги ўйинда йўқотишлар борми?
- Эртага биз энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказишга тайёрмиз. Таркибда ҳеч қандай йўқотиш йўқ. Чарчаган ҳолатда келган бўлсакда ўзимизни қўлга ола биламиз. Чунки биз миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қиламиз.

- Ўзбекистон терма жамоа ўйинларини кўриб чиққан бўлсангизлар энг кучли ва кучсиз томонларини айтсангиз.
- Иордания билан ўйинни кўриб айтишим мумкинки Ўзбекистоннинг ҳамма чизиғи кучли. Бу ўйинларда Ўзбекистон ўйин ва сифат борасида устун бўлди фақат омад етишмади. Заиф томонини эса кўрмадик. Балки биз уни кўрсатиб берармиз (кулади).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги ОК-2015 саралаши, 3-туридан ўрин олган учрашув 15 октябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 18:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика