Неймарнинг жароҳатига ойдинлик киритилди. У МЮга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
24 янв 2019 10:53
Новости
Неймарнинг жароҳатига ойдинлик киритилди. У МЮга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг жароҳати тафсилотлари маълум қилинди.
Бразилиялик футболчи Франция кубоги доирасида "Страсбур"га қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этди.
"Илк текширув ҳулосаларига кўра, унинг ўнг оёғи кичик бармоғи суягининг юқори соҳаси жароҳатланганлигини тасдиқламоқда. Футболчининг яқин вақтлардаги тикланишига қараб уни даволаймиз. Барча терапевтик даволаниш вариантларини қўллаймиз", - деб ёзилади баёнотда.
Унинг сафга қайтиши учун 20 кун кетиши кутилмоқда. 12 февраль куни жамоа ЕЧЛнинг 1/8 финалида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олиб боради.
Комментарии