Неймар яна дисквалификация қилиниши мумкин
29 апр 2019 00:40
Новости
Неймар яна дисквалификация қилиниши мумкин
Франция Кубогининг финалида «Ренн» ҳамда ПСЖ клублари ўртасидаги учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Ўйиндан кейинг пенальтилар сериясида эса «Ренн» клуби муваффақият (6:5) қозониб, чемпионга айланди. Тақдирлаш маросими вақтида жамоадошлари қатори кумуш медаллар учун трибунага кўтарилаётган Неймар йўлак ёнида турган мухлислардан бирига қўл кўтаради. Мамлакат футбол федерацияси ушбу ҳолатни ўрганиб чиқмоқда. Қайд этилишича, футболчи мазкур ҳаракати учун 5та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.
Аввалроқ, Неймар ЕЧЛнинг учта ўйинидан четлатилганди.
Комментарии