Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас
20 янв 20:44
Новости
Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас
Неймар "Ал Ҳилол"ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.
Олдинроқ, бразилиялик футболчи ижара асосида "Сантос"га ўтишга яқинлиги эълон қилинган эди.
Маълумотларга кўра, гап ижара эмас, битимни бекор қилиш ҳақида кетмоқда. Ушбу ҳафта бу мавзу учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Томонлар ҳозирча молиявий келишувга эришгани йўқ. Неймар "Ал Ҳилол"дан шартнома бўйича яна 65 млн. доллар олиши керак ва битимни бекор қилиш учун пулдан воз кечмоқчи эмас. Тўловлар бир неча ойга бўлиниши мумкин.
"Сантос"дагилар вазиятдан ҳавотир олаётгани йўқ. Клуб футболчи билан унинг қайтиши борасида келишиб олган.
Неймар 1,5 йил ичида "Ал Ҳилол" сафида чемпионатнинг 3та баҳсида иштирок этди.
Похожие новости
22:35
Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди 1
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии