Неймар "Страсбур"га қарши ўйин тугамасиданоқ "Парк де Пренс"ни тарк этди
29 дек 2022 15:57
Новости
Неймар "Страсбур"га қарши ўйин тугамасиданоқ "Парк де Пренс"ни тарк этди
Бразилиялик футболчи иккинчи таймда майдондан четлатилди.
ПСЖ ҳужумчиси Неймар Лига 1 16-тури доирасидаги "Страсбур"га қарши ўйинда (2:1) қизил карточка олганидан сўнг ҳис-туйғуларини жиловлай олмади.
Canal+ хабарига кўра, бразилиялик футболчи ўйин якунини кутмасдан "Парк де Пренс"ни тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, 61-дақиқада Клеман Тюрпен Неймарга биринчи сариқ карточкани кўрсатган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб иккинчи огоҳлантиришни тақдим этди. Ҳакам ҳужумчи симуляция қилди деб ҳисоблади.
ПСЖ ҳужумчиси жорий мавсумда илк бор қизил карточка олди. 30 ёшли бразилиялик ушбу мавсум парижликлар сафида барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии