RU

Последние новости

21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  3 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  2 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  2 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  2 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  0 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  2 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  1 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  3 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0

Неймар коррупцияда айблангани учун судланади Новости

Неймар коррупцияда айблангани учун судланади

ПСЖ суперюлдузи Неймар, унинг отаси ва "Сантос"нинг икки собиқ раҳбари коррупция можаросига алоқадорликда айбланиб, судланади.

Неймар жаҳон чемпионатига бир неча ой қолганда "Барселона" билан шартномаси бўйича коррупцияда айбланган ҳолда судланади.

Бразилия суперюлдузи тўққиз йил олдин "Сантос"дан 71,5 миллион фунт стерлинг эвазига Каталония клубига кўчиб ўтди ва бу футболдаги энг катта трансферлардан бири бўлди. Ушбу трансфер амалга ошишида ўша пайтдаги клуб президенти Сандро Россел, шунингдек, футболчининг отаси ва "Сантос"нинг собиқ директори иштирок этган.

Неймарга нисбатан 40 фоизга яқин ҳуқуқларга эга бўлган DIS футбол маркетинги компанияси томонидан етти йил аввал шикоят билдирилганди. Улар футболчи, унинг вакиллари ва оиласи томонидан алданганини даъво қилишган. DIS компанияси 2016 йил "Барселона" ва Неймар ФИФА қоидаларини бузди ва трансфер бозоридаги эркин рақобатни ўзгартирди", дея таъкидлаганди. Айбловга кўра, 2013 йилги трансфер пайтида 7 млн фунт-стерлинг солиқ тўлашдан бўйин товланган.

Суд жараёни октябрь ойида бўлиб ўтади, Неймарга икки йиллик қамоқ ва 8.4 млн фунт жарима жазоси қўлланилиши мумкин. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика