RU

Последние новости

07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  0 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1

Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди" Новости

Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"

Собиқ футболчи Гари Невилл "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слотнинг ишларини мақтади.

"Ливерпуль" ушбу мавсум АПЛ турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди — жамоа 33 та ўйиндан сўнг 79 очко тўплаган.

"У ажойиб меҳнат қилди. Мавсум бошида хатто "Ливерпуль" мухлисларининг кўпчилиги жамоа АПЛни ютади, деб ўйламаган.

Мен "Ливерпуль" АПЛни ютади деб айтган бирорта мутахассис, таҳлилчи, журналист ёки мухлисни эслай олмайман. Ҳамма "Манчестер Сити" ёки "Арсенал" ҳақида гапирарди.

Шунинг учун "Ливерпуль" ўзига хос ишни амалга оширди дея оламан. Бу мавсумда Арне Слотнинг мураббийлик фаолияти — биз кўрган энг яхши ишлардан бири.

Ва мен бу гапларни кимнинг ўрнида ишлаётганини ҳисобга олган ҳолда айтаяпман. У АПЛдаги энг буюк шахслардан бири, "Ливерпуль"нинг рамзи ва афсонаси бўлган Юрген Клоппнинг ўрнига келди.

Жамоага келиб, кийим алмаштириш хонасида ўз назоратини ўрнатиш ва обрў қозониш шундоқ ҳам осон иш эмас. Ҳа, балки у Юрген Клопп каби бўла олмагандир. Менимча шахсият, характер борасида Клоппга ўхшаши йўқ.

Слот бутун мавсум давомида шартномалар ҳақидаги суҳбатлардан яхши ўтди. Кейин эса улар жамоанинг энг муҳим икки футболчиси – Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейк билан шартномани узайтирди.

Слот вазият улар истагандек кечмаётган пайтларда ҳам хотиржамлик ва жиддийликни сақлади", – деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика