RU

Последние новости

17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  0 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  0 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  4 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  4 14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  3 13:20Фонсека: "Эндрик 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас"  0 12:41"Атлетико" футболчиси Италияга йўл олмоқда  0 12:20"Нидерландияга қарши ЖЧ-1998 ярим финалида 32 кг га озганман"  6 12:00Бугунги ўйинлар: Каталония дербиси, "Селтик" — "Рейнжерс" ва бошқалар  0 11:50Тонали АПЛнинг топ клубига ўтиши мумкин  1 11:22Канселу "Барселона"га қайтмоқчи  2 10:22"Ювентус" "Атлетико" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  2

Нестеровнинг ўрнига ким муносиб? Новости

Нестеровнинг ўрнига ким муносиб?

Миллий терма жамоамизнинг асосий дарвозабони Игнатий Нестеров жароҳати туфайли Иордания билан бўладиган ўйинларни ўтказиб юборади.
Албатта, буни катта йўқотиш дейиш мумкин. Чунки мана бир неча йилдирки Нестеров терма жамоамизнинг алмаштириб бўлмас посбони бўлиб келмоқда. Аммо футболда жароҳатдан ҳеч ким суғурта қилинган эмас. Шундай экан, Игнатий жароҳат олгани туфайли бундан фожеа ясагандан кўра унинг ўрнига мос дарвозабонни топиш мураббийлар учун энг асосий масала ҳисобланади. 

Бундан бир неча кун аввал сайтимизда Игнатий Нестеровнинг ўрнини терма жамоада ким эгаллай олади? мазмунида сўровнома ташкил қилгандик. Ва вариантлар сифатида тўрт нафар дарвозабоннинг номини бергандик. Булар Мурод Зуҳуров, Александр Лобанов, Сардор Қобулжонов ва Санжар Қувватов. Натижалар шуни кўрсатдики, ушбу сўровномада жами 1126 овоз келиб тушган. Шулардан энг кўпи 530 нафар фойдаланувчи Пахтакор дарвозабони Александр Лобановни Нестеров ўрнига муносиб деб топган. Бундан кўриниб турибдики, Иордания билан кечадиган беллашувларда овоз берганлар орасида айнан шунча мухлис Лобановнинг дарвозада туришини хоҳламоқда.

Бу борада иккинчи ўрин Машъал посбони Санжар Қувватовга насиб этди. У 232 овоз жамғарди. Учинчи ўринни эса Бунёдкор дарвозабони Мурод Зуҳуров 228та овоз билан эгаллади. Ва ниҳоят, 136та овоз тўплаган Бухоро жамоаси дарвозабони Сардор Қобулжонов охирги ўринни банд этди. Кўриб турганингиздек, аксарият ўқувчиларимиз Александр Лобановга ишонч билдиришган ва энг қизиғи, Зуҳуров билан Қувватовга келиб тушган овозларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам Лобановнинг бир ўзи тўплаган овозга етмаяпти.

Хабарингиз бор, шу кунларда терма жамоамиз Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Бош мураббий Миржалол Қосимов уч нафар дарвозабонни йиғинга таклиф этган. Булар Александр Лобанов, Мурод Зуҳуров ва Элдор Суюнов. Биз ташкил қилган сўровномада Насаф посбони Суюнов йўқ эди, лекин охирги пайтларда у ҳам анча ишончли ўйин намойиш этмоқда. Иордания билан икки учрашувда термамиз дарвозасини ким қўриқлашини албатта бош мураббий Қосимов ҳал қилади. Биз учун бу кўп ҳам муҳим эмас, асосийси, Иордания тўсиғидан ўтсак бўлгани.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика