"Немис машинаси" йўлида давом этади
01 июл 2014 04:29
Новости
Мундиалда оддий ва осон бўлмаслиги ушбу чемпионат исботлаб бермоқда. Ҳар қандай гранд ва кучли жамоага қарши исталган жамоалар етарлича қаршилик кўрсата олишмоқда. Бу сафар Германия терма жамоаси Жазоир билан чорак финал чиптаси учун беллашди.
Кўпчилик Германиянинг осонликча ғалаба қозониши кутгани бор гап. Лекин аслида эса бундай бўлиб чиқмади. Жазоир терма жамоаси учрашув бошиданоқ "немис машина"сига катта қаршилик кўрсата олишини билдириб ўтди.
Асосан қарши ҳужумда ҳаракат қилган Жазоир биринчи бўлимда Нойер дарвозаси олдида бир қанча хавфли вазиятларни содир эта олишди. Лекине Нойер ҳар сафар ҳам ҳужумчилардан илдамроқ ҳаракат қилиб, жамоасини бир қанча голлардан сақлаб қолди.
Иккинчи бўлимда немислар кўпроқ ҳужум қила бошлашди. Лекин Жазоир ҳимоя қўрғонини "ёриб" ўтиш уларга осон кечмади. Жазоир эса кўпроқ қарши ҳужумларга таяниб ўйнади. Уларда юзага келган бир қатор вазиятлани Слимани гол билан якунлаши мумкин эди. Аммо Мануэль Нойер шу куни нафақат яхши дарвозабон, балки яхшигина марказий ҳимоячи ҳам эканлигини бутун дунёга кўз-кўз қилди.
Иккинчи таймда Германия терма жамоасида ҳам етарлича вазиятлар юзага келди. Аммо Жазоир посбони Раис ҳам бир қатор "сейв"ларни амалга ошира олди.
Асосий дақиқаларда дарвозалар томон тўп киритилмади ва ғолиб номи аниқланмади. Кейинчалик қўшимча бўлимларда "омадли" чорак финал йўлланмасини қўлга киритган жамоа номи аниқ бўлди. Қўшимча бўлимнинг даслабки дақиқалариданоқ Шюррле Мюллернинг пасидан сўнг жуда чиройли тарзда тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
Иккинчи қўшимча бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Месут Ўзил орадаги фарқни иккита етказди.
Жазоирликлар таркибидан Жабу ушбу голларга жавоб тариқасида сўнгги дақиқаларда битта тўп киритди, ўйинда ушбу 2:1 ҳисоби сақланиб қолди.
"Немис машина"си осон бўлмаган йўлдан ўтиб олди ва энди чорак финалда Франция терма жамоаси билан куч синашишади.
ЖЧ-2014. 1/8 финал
ГЕРМАНИЯ – ЖАЗОИР 2:1
Порту-Алегри. “Бейра-Рио” стадиони
Бош ҳакам: Сандро Риччи (Бразилия)
Голлар: Шюрлле 92, Озил 119, Жабу (120).
Германия:
Нойер, Боатенг, Мертезакер, Мустафи (Хедира, 70), Ховедес, Лам,
Швайнштайгер (Крамер, 109), Кроос, Озил, Мюллер, Гётце (Шюрлле, 46).
Жазоир: Мболи, Ғулом, Белкалем, Аллиш (Бугерра, 96), Ласен, Фегули, Слимани, Судани (Жабу, 100), Тайдер (Браими, 78), Манди, Мустафо.
Огоҳлантиришлар: Аллиш 42,Лам 107.
Комментарии