RU

Последние новости

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  0 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  28 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  6 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  144 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Неъматилло Қуттибоев: "Арал" жамоаси барча рақибларга қарши ҳужумкор футбол кўрсатади" Новости

Неъматилло Қуттибоев: "Арал" жамоаси барча рақибларга қарши ҳужумкор футбол кўрсатади"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Арал" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Машъал" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда марказий ҳимоячиларимиз хатосидан кейин рақиблар гол уриб кетишди. Иккинчи бўлимда устунлик биз томонга ўтгандек кўринди, вазиятлар яратдик. Бироқ, ҳужумлар якунида гол юзага келмади. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Икки футболчимиз жароҳат олди. Дамир Низанов ва яна бир ҳужумчимизнинг жароҳати сабаб захирадан янги кучларни майдонга туширдик. Лекин захирадан қўшилган футболчилар кутилганидек ҳаракат қила олишмади.

Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Уйдами, сафардами, барча учрашувларда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Олдимизда катта мақсадлар бор, шу мақсадлар амалга ошиши учун ҳаракат қиламиз.

"Арал" жамоаси "Машъал", "Қўқон-1912", "Бухоро" ва чемпионатдаги бошқа жамоалар билан ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатишни мақсад қилган. Ҳимоявий ўйин бизнинг услубимиз эмас. Кейинги учрашувларда ҳам шундай ҳужумкор ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз" - дейди нукусликлар устози.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика